Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Блог

Беҳзод ҚОБУЛОВ

FC – "НАВБАҲОР"

Ғайрат Жўраев: "Навбаҳор"да охиригача қоламан"

Баҳо:
+0; -0

"Қалдирғочлар"га қарши баҳсда "Навбаҳор" футболчилари ирода кўрсатиб, ўзларининг нималарга қодир эканликларини амалда намойиш этишди. Учрашув якунига етгач, Ғайрат Жўраев билан суҳбатда бўлдик. 

 

- Биринчи ғалабани қўлга киритиш доимо ёқимли бўлган, дея гап бошлади Ғайрат Жўраев. - Омадсиз стартдан кейин ютуқни нишонлашимиз шарт эди. Олдинги ўйинларда бир қатор очколарни бой бериб қўйганимиз учун мухлислар олдида ҳам хижолатда қолгандик. "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратиш орқали ишқибозларимиз олдидаги айбимизни бироз бўлсада ювиш имконига эга бўлардик. Айнан шу сабабдан майдонга фақат ғалаба иштиёқида тушгандик. Якунда мақсадимизга эриша олганимиздан хурсандман. Умуман олганда ҳар икки жамоа футболчилари ҳам майдонда кескин курашишди. Шу сабабли учрашувни осон ўтди деб бўлмайди. Қисқа қилиб айтганда, учрашув узоқ вақтга қадар ёддан чиқмайдиган бўлди.

- Чинданам, "Навбаҳор" "Бунёдкор"га қарши аввалгиларига қараганда кучли ўйин кўрсатди. Дастлабки турларда ана шундай тарзда тўп суришга нима ҳалал берганди?
- Мавсумнинг бошланиши доимо қийин кечган. Шу боис ҳам чемпионат стартида айрим қийинчиликларга дуч келдик. Қолаверса, олдинги турда етакчиларимиз Санжар Асқаралиев ва Абдумажид Тоировлар жамоага ёрдам бера олишмаганди. Бугунги ўйинда эса таркибимиз тўлиқ кўринишга эга бўлди. Айнан шу жиҳат ҳам ғалаба қозонишимизга замин яратди.

- Жамоага таклиф этилган Александр Клименко билан аввал ҳам бирга ишлагансиз. Мураббий хусусида нима дея оласиз?
- У аввал келганида, ёрдамчи мураббий сифатида иш олиб борганди. Унинг "Навбаҳор"га қайтганига эса ҳали унчалик кўп вақт бўлгани йўқ. Шу сабабдан бу борада бирор-бир фикр билдириш мушкул. Лекин, Клименкони анча талабчан ва бир сўзли мураббий сифатида биламан.

- Навбатдаги турни "Навбаҳор" сафарда "Металлург" жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйин хусусида нима дея оласиз?
- "Металлург"га қарши ўйин доимо муросасиз тарзда кечган. Навбатдаги учрашув ҳам аввалгиларидан фарқ қилмаслигини тахмин қилиш қийин эмас. Қолаверса, тажрибали мураббий Рустам Мирсодиқов бир неча йиллардан бери таркиб ўзагини сақлаб келмоқда. Бу эса қайсидир маънода рақибнинг устун томони бўлиши мумкин. Негаки, кўп йиллардан бери бир таркибда ўйнаб келаётган футболчилар ўзаро ўйин борасида деярли муаммоларга дуч келмасликлари аниқ. Лекин, биз ҳам ушбу ўйинда ўзимизнинг ижобий тарафларимизни кўрсатишга харакат қиламиз. "Бунёдкор"ни мағлуб этдик, "Металлург" билан яxши натижа қайд этмаса бўлмайди. Шундай экан, бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, якунда ғалабани тантана қиламиз, деган умиддаман.

- "Навбаҳор" "Бунёдкор"га қарши кўрсатган ўйинини намойиш қилса барча жамоаларга муаммо туғдириши мумкин. Лекин, жамоа барқарорликка эриша оладими?
- Барчаси ўзимизга боғлиқ, агар аҳилликни сақлаб қолсак, албатта, барқарорликка эришамиз. Чунки, машғулотлар ҳам яxши савияда олиб борилмоқда. Ҳаммаси шу тариқа давом этса, мавсум давомида мухлисларни хурсанд қиламиз.

- Фаолиятингиз якунига қадар "Навбаҳор"да қолишни хоҳлайсизми?
- Қайси жамоада ўйнаш футболчининг ўзига боғлиқ эмас. Шу боис келажакда нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди. Ўзи бир жамоада қолишни истаб, клуб раҳбарлари билан келиша олмай жамоадан кетган футболчиларнинг кўпини кўрганман. Буни акси ҳам бўлган. Агарда мураббий ва раҳбарлар "Навбаҳор"да қолишимни исташса, фаолиятимнинг қолган қисмини ҳам қадрдон жамоамда ўткзишга тайёрман.

 

Аср Футболи нашридан олинди 

Киритилган сана: 17.04.2012 18:04. Ўкилди: 4844 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ALMUNIYA
Сана: 19.04.2012 18:55. ALMUNIYAга ёзиш
+0; -0
маладес гайрат шундай давом эт!

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.