Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Блог

Беҳзод ҚОБУЛОВ

FC – "НАВБАҲОР"

“Худоё “Навбаҳой”ди дайдига даво бейгин!”

Баҳо:
+1; -0

    Бу мақоланинг ёзилишига куни кеча “Нефтчи” билан бўлган ўйин сабабчи бўлди. Ўйин охирида фарғоналиклар ҳакамга ташланиб, тортиша кетдилар. Тўғри,биз ютдик, ғалаба қозондик. Аммо бундай ғалабаларнинг “Навбаҳор”га кераги йўқ! Илло, “Нефтчи” футболчилари ўзларини азбаройи мағлубиятга нолойиқ ҳисоблаганликлари учун шундай баҳсга киришдилар! Уларнинг наздида бу жамоани бемалол мағлубиятга учратишлари керак эди. Бизникилар ҳам жа зўр ўйнаганлари йўқ, тан олайлик. Аммо рақибларнинг “Навбаҳор”га бўлган муносабатлари мухлисларнинг ғашига тегди. Энди бизни менсимай қўйишди чоғи... Қизиқ,бунинг сабаби нима? Кўрасиз, ҳар йилги сценарий яна ишга тушади: иккинчи даврада мураббийлар штабида ўзгариш, бир амаллаб 6-10 ўринларга ўрнашиб олиш, кейин йил охирида ҳудди қаҳрамонлардек жамоани оғир вазиятдан олиб чиқиб кетилгани тўғрисидаги сафсаталар... Э, жонга тегди бунақа найранглар!
                                                                     ***

Бир дўстим бор. Ўзи Сурхондарёлик, буёғини сўрасангиз, футбол “касали” билан оғриганлардан. Тошкентга воҳа клублари келса стадион бандаси бўлади-қолади, мажлис борми, бошқами фарқи йўқ. Атайлаб унга тегишиб ҳазил қиламан, яъни, мана бундай: ҳм, яхши, яхши, “Навбаҳор”нинг ўртача мухлиси билан тенгсиз, қизиқишларингизни яна салгина жонлантирсангиз бизнинг ашаддий мухлислар қатори бўласиз, дейман. 
   Фиғони чиқиб кетади, денг. Охири баҳсимиз жиддийлашгач, менам “серёзний” турволиб, керосинга мой қуяман: кўнглингиз оғримасин, бўпти, энди “Нефтчи”га мухлислик қиламан. Сизнинг вилоятингизда олий лигада ўйновчи клуб йўқ, “Насаф”ни қўллаб-қувватлайсиз, шунинг учун мен ҳам қўшни вилоятимиз жамоасига мухлислик қиламан.
Миқ этмайди, бечора. Дами ичига тушиб кетади. Ғазабдан кўзлари ола-кула бўлиб, кимларнидир бўралаб сўкади, холос.
   Кўрдингизми, “Навбаҳор” мухлислари қайда бўлсаям у туфайли ғурури юксалиб бораверади.
Эсланг, “Истиқлол” таркибида Намангандаги учрашувда “Навбаҳор”га гол уролмаган машҳур Али Даи кейинчалик “Герта” таркибида кимсан “Милан”га супергол урганди (2002, ЧЛ). Агар ўша ўйинни эсга оладиган бўлсак, 1996 йили Эронда 3-0 ҳисоби қайд этилган, “Истиқлол” ғалаба қозонган эди, Намангандаги ўйинда эса “Навбаҳор” 4-1 ҳисобида рақибни мағлубиятга учратган, аммо сафарда киритилган гол эвазига эронликлар кейинги босқичга чиқишган. Мазкур ўйинда катта Шацких 2 та, Фарҳод Магометов 1 та, Марат Дилмухамедов 1 та голга муаллифлик қилишган, “Истиқлол” таркибида эса Воҳид Хошимиан мувафаққият қозонган.
Ў, мазкур ўйин арафасида шаҳардаги муҳит жуда бошқача эди. Ҳархолда, советский сариқ автобусга шунча одам сиғиши мумкинлигидан мен, ўша пайтда ёш бола бўлган ўсмир ҳам ҳайрон қолганман.
   Нега бу хотираларни эслаяпман?
   Халқаро ўйинлар тафтини соғиндик. Эҳ, “Навбаҳор”, бўлди-да, энди! Шунча кўракўз ишқибозлар ҳаққи-ҳурмати ўзингга келсанг-чи! Қачонгача дуранглар мағлубиятга тенг деб баҳоланиб юради!
Уят бўлса ҳам, нокамтарлик бўлса ҳам айтамиз: клуб учун яна қанча ва қандай савияда мухлислик қилишимиз керак? Биздан бирон хато ўтдими? Айбимиз нима, “Навбаҳор”? Қачонгача қийнайсан? Майли ютқаз, майли чемпион бўлма, лекин жонни жабборга бериб ўйнагин! Билсанг, мухлис тўла стадионда яйраб тўп суриш бизнинг чемпионатда орзу.
Ўзи шу пул ва мухлислар тескари пропорцияда юрадими, дейман. Пули борларда ишқибоз йўқ, ишқибозлари кўп жамоада эса...
   Бизнинг бошимиз тик. “Навбаҳор”, агарчи олий лигада ўзини кўрсата олмаётган бўлса-да, карвонбоши жамоаларнинг таъзирини бермоқда. Ўтган йилларда ҳам, бу йил ҳам шундай бўлган ва бўлаяпти ҳам. Айни шу далил наманганлик мухлислар ғазабини бироз бўлса-да, тийиб турибди. Борди-ю, мутлоқ омадсизлик юз берса, ў, билмадим, лекин клубни шу аҳволга солганларни кечирмаймиз, буниси аниқ.
   Фаҳмимча, журъатни каттароқ қилиб клуб раисига, ҳомийларга бевосита мухлислар томонидан мурожаат қиладиган пайт келди-ёв. Бир нарса аниқ: биз жамоага Раулни ёки Торресни, мураббийликка эса Гвардиолани олиб келишларини сўрамаймиз. Фақатгина ўзимиздан чиққан истеъдодларга имконият беришингизни сўраймиз. Футболчи сал ўзини кўрсатса, бир-иккита чиройли голлар урса, уни дарров пойтахт клубларига бериб юборманг, деймиз. Бу ҳам майли. Ўша футболчини кетказишдан аввал мухлислар олдида ёмонотлиқ қилманглар! Гўёки клубга хиёнат қилган, гўёки муаммолардан нолиган, вайсақи, тўп тепишни билмайди, пўнкўр.., каби ёрлиқларни “через кто то” илманг уларнинг бўйнига! Эндиликда мураббийларни ҳам мухлисларга бирров ёмон кўрсатиб, кейин чиқитга чиқариш урфга кирмоқда. Усмон Асқаралиев нима учун бўшатилди, ҳали-ҳануз тушунмаймиз. Айби бўлса, жамоага, оммага айтилсин эди. Кейин, футбол нуқтаи назаридан жамоада катта ишларни қилди, буни кўрдик-ку! Ўтган йилнинг иккинчи давраси эсимиздан чиқмади. Бор нарсани гапиради-да! 
  Ўйлайсизки, мухлислар орасида фикрлаб кўрадиган, ўтган-кетганни ақл торозисига соладиганлар йўқ, шунақами? Жамоа саккизинчи лигада ўйнаса ҳам содиқ қоладиган мухлислари бор, деб ҳисоблайсиз. Айбдорни кўрсатган киши ўзининг айбсизлигини инкор этолмайди. Шу мантиқдан келиб чиқадиган бўлсак, “Навбаҳор” футбол клубини жиддий равишда қайта ташкил этиш керак. Чунки, елимдек ёпишиб олган бир гала даллоллар касрига бугун ўртамиёна клубга айланиб қолдик.  
   Эй, барака топгурлар, ҳурматли клуб маъмурлари кўзларни каттароқ очинг! Кимки, бу жамоанинг ҳақига кўз сузса, унинг мухлисларини ранжитса косаси оқармайди! Ҳўв бир пайтлар машҳур мураббий бўларди. Пул-пул деди, озроқ узилиш бўлганда арзанда шогирдларини ёнига олиб, жамоадан кетди. Сабр қилдик. Мана, бугун мажбурий-ихтиёрий нафақага чиқии-иб юрибди. Биров эслайдими уни?
Чемпион жамоанинг устози..., бўлди тушундик. Ҳа энди, ўша йилларга назар ташласангиз, шундоқ ўйинчилар жам бўлган клубни чемпион қилишга қурби етмаган мураббий ношуд бўларди, ахир!
   Бизнинг энг машҳур “кричалка”мизни биласиз: “Бола-бола-болажон”. Шуни ўйлаб бир нарса эсимга тушди. А.Қаҳҳорнинг “Ўғри” ҳикоясида азайимхон хастанинг дардига ёш боланинг илтижоси ёрдам беради дейди. Шунда, Сотиболдининг ёшгина боласи ҳар саҳар, ҳатто онаси қазо қилган субҳидамда ҳам кўзларини ишқай-ишқай, чучук тилчаси билан “Худоё онамди дайдига даво бейгин” дея илтижо қилади. 
    Нима, энди биз ҳам болаларимизга айтайликми, улар ҳам ҳар тонг “Худоё Навбаҳойди дайдига даво бейгин” деб уйғонсинларми? Биз — мухлисларнинг қилмаган иши шу қолди ўзи! Буниям қилиш керак бўлса, майли бажарамиз. Клубимиз тезроқ ўзини ўнглаб олса бўлгани!
“Навбаҳор” клубдан кўра каттароқ, у уч миллионга яқин аҳолиси бор катта вилоятнинг, футбол шаҳрининг бош жамоаси!
                                                                                                              Беҳзод Қобулов

Киритилган сана: 17.06.2012 16:53. Ўкилди: 5926 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:12. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:12. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:55. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:55. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


TURONIY
Сана: 20.06.2012 16:27. TURONIYга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOFUROV
Сана: 18.06.2012 10:34. GOFUROVга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.