Кириш Регистрация
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 1-0 Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол 1-1 Ал-Иттиҳод
14/09 21:30 Комо 2-1 Парма
14/09 21:30 Торино 0-2 Рома
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) 1-1 Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия 2-1 Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол 3-0 Ас-Садд
14/09 23:45 Интер 5-3 Удинезе
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Блог

Беҳзод ҚОБУЛОВ

FC – "НАВБАҲОР"

"Навбаҳор" антирекордларни янгиламоқда!

Баҳо:
+0; -0

Мана, олий лиганинг 7-тур ўйинлари ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Севимли жамоамиз кўрсатаётган натижаларга қараб, жамоамиз пастга шўнғиётганини кўришимиз мумкин.

Айтиш керакки, жорий йилги мавсумнинг ортда қолган ўйинларида "Навбаҳор" ўз тарихидаги энг ёмон мавсумини ўтказмоқда. Ҳозиргача "лочинлар" 7 ўйинда 6 очко жамғаришга эришган, холос. Тўплар нисбати эса 3-9 (-6) кўринишга эга. Ушбу кўрсаткич жамоанинг янги антирекорди саналади. Чунки, ҳозиргача шундай натижа қайд этилмаган эди. Тўғри, 2008 йилги мавсумнинг 7-туридан сўнг "Навбаҳор"нинг ҳисобида 6 очко бўлган, лекин тўплар нисбати 6-7 кўринишда эди.

Сўнгги икки йилликдаги натижаларга қараганда, 7-турдан сўнг жамоа рақиб дарвозасини атиги 3 марта ишғол қилган холос, бу ҳам клуб тарихидаги энг ёмон натижадир. Бундан келиб чиқмоқдаки, жамоада ҳужумкорлик йўқ. Ҳужумчилар шунчалик кучсиз ёки мураббийлар улардан унумли фойдалана олишмаяпти.

Эътиборингизга, барча чемпионатларимиздаги 7-турдан кейинги "Навбаҳор"нинг очко ва тўплар нисбатини келтириб ўтамиз:

1992. 12 очко, 9-6
1993. 15 очко, 10-5
1994. 12 очко, 12-8
1995. 10 очко, 7-6
1996. 17 очко, 16-2
1997. 14 очко, 17-6
1998. 15 очко, 16-5
1999. 12 очко, 11-9
2000. 12 очко, 15-9
2001. 15 очко, 14-7
2002. 9 очко, 12-11
2003. 10 очко, 9-6
2004. 16 очко, 14-3
2005. 13 очко, 11-4
2006. 11 очко, 9-6
2007. 9 очко, 9-11
2008. 6 очко, 6-7
2009. 9 очко, 6-5
2010. 14 очко, 11-3
2011. 9 очко, 3-3
2012. 6 очко, 3-9

Умид қилиб қоламизки, шу билан антирекордлар ўз ниҳоясига етади. Ҳали "Навбаҳор" ўз сўзини айтишига ишониб қоламиз!


Улуғбек АБДУЛЛАЕВ

Манба: www.lochinlar.uz 

Киритилган сана: 08.05.2012 10:11. Ўкилди: 12835 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик