Кириш Регистрация

Блог

Беҳзод ҚОБУЛОВ

FC – "НАВБАҲОР"

Хусусийлаштириш...

Баҳо:
+1; -0

Ҳар йилигидек навбаттаги янги мавсум бошланмоқда. Бугун Наманганнинг Навбаҳор жамоаси ўз майдонида Муборакнинг Машъал жамоасини қабул қилади. Яна мухлислар орасидаги тортишувлар, гап сўзлар бошланди. Бу йил жамоамиз кучли тўртликка кираркан..., 3-4 тур давом этади, кейин ўйинчиларга ойлиги берилмабди, жамоада маблағ йўқ экан, кучли олтиликка ҳаракат қилинаркан...., баъзан ўйинни ойлик тарқатиш учун берворилганиям гапириб ўтилади. Ачинарлиси энг ашаддий мухлислар томонидан осонгина хазм қилинади, гап бу рост-ёлғонлигида эмас, мухлисларнинг розилигида. Шахсан менга бундай жамоа керак эмас...

Ўтлаб кеттим шекилли, хўш нима қилиш керак деган савол туғилади, жавоби осонгина хусусийлаштириш керак. Бу 15 йилдан бери Интерфутбол газетасида мақола бўлиб келаётган мавзудагидек эмас. Унга аввало қадам қўйиш керак. Бунинг учун футболимизни сотишимиз керак, ҳеч ким олмайди биламан, Мираброр Зуфарович Спорт ТВйимиз катта миқдорда маблағ билан таъминлайди деганида мийиғимда кулганим рост.
Ҳеч ким олмаётган бўлса (аниқроғи сотмаётган бўлсак) унда текинга беришимиз керак, ҳа текинга ...

Қандай қилиб...

Яъни


            1. Стадион четидаги шитларида вилоятимизда фаолият юритаётган Дамбоғ, Файз, Амир каби туфлиларни, Санан, Идеал каби кастюм-шимлар рекламалари билан тўлдириб ташлашимиз керак, барибирам бўш бўлиб ётибдику...

Хеч бўлмаса ихтиёрий мажбурий хомийлик қилган ташкилот борку, ўшаларни махсулотини қўяйлик, кўриб бир қувониб, севиниб ичидан сўкинганларига хижолат бўлиб кетсин....

 

2. КТС сотиб олиб, ҳар ўйинда Спорт ТВдан тўғридан-тўғри эфирни ташкил қилиш керак, барибир Спорт ТВ транслациясини кутиб юрсак минг йилдаям қилиб бермайди...

Насаф қилдику, менимча иложсиз нарсамас...

3. Формаларимизни ўзимизни вилоятда фаолият юритадиган Намимпекс, Поп Фен каби трикотаж фабрикаларида тикдиришимиз керак. Эрон миллий терма жамоси жахон чемпионатида ўз миллий махсулотидан фойдаланяптику...

Эсимда 2010 йили жамоамиз мавсум бошида ижобий натижа кўрсата бошлади, бундан фойдаланган тадбиркор мухлис акамиз сариқ футболкалар ишлаб чиқариб, майдонга олиб келиб сотти, яхшигина даромад ҳам кўрди, лекин негадир кейинги турларда ушбу фаолиятини тўхтатиб қўйди, сўрасам клубдагилар таъқиқлаб қўйишипти, ҳа жамоамиз ўзиники чиқармоқчийканда деб яхши хаёлга борибман, йўқ  “ўзи емас итга бермаслар” ўзиям чиқаргани йўқ, бориниям йўқ қилди...

4. Керак бўлса чипталаргача широкофрмат билан шуғулланувчи тадбиркорларимиз билан ҳамкорликда ишлаб реклама қилиб бериш эвазига реклама қилиш керак...

Яна мен билмаган бир неча қисмларини теп-текинга сотиб юборайлик, сота олишимизни кўрсата олайлик...

Хозирги Норма махсулотларини эгаси Перпер дарсида бўлгандим, шунда унинг бир гапи эсимда қолган...

 

“Майкрософт компанияси эгаси Б.Гейтс Виндовс махсулотлари бузилган (пиратский) версияларини камбағал, сотиб олишга қурби етмайдиган, бу сохада янги давлатларга текин, керак бўлса харажат қилиб етказаркан, шунинг эвазига ўзининг махсулотлари дунё бўйича монополликка эриша олган”

Хозир ҳам жамоамиз “Навбахор лочинлари” МЧЖ хусусий эканини биламан, жамоамиз 1989 йил Собиқ СССР ҳудудида 2-бўлиб хусусийлаштирилган (давлат ташкилоти бўлмаган) жамоа бўлганлигидан хабарим бор, лекин менга том маънода хусисий, ўзини-ўзи боқа оладиган, ўз олдига юқори мақсад қўядиган жамоа керак, бунинг учун керак бўлса 10-15 йил натижа талаб қилмай кутаоламан, (барибир хозирам натижа йўкку...)  дастлабки қадамми қўя олишса, қўйишганини билдиришса кифоя....

Зеро приздентимиз ушбу сохага катта миқдорда маблағ ажратаётган бир паллада, биз ҳам ўзимизнинг кичиккина лаббайимиз кўрсата олайлик, фойдалана олайлик...

Қачонгача боқиманда бўлиб юраверасизлар, ор қилмайсизму...



            Футболимизнинг энг қамбағал сохаси фаолият юритаётган журналистларимиз ўз ҳисобидан катта катта мусобақаларда иштирок этишмоқдаку, эплашяптику...
            

Киритилган сана: 14.03.2015 15:04. Ўкилди: 7336 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


FCBURAMATUT
Сана: 16.11.2017 14:41. FCBURAMATUTга ёзиш
+1; -0
Yoshlar ligasini kuchaytirish kerak,eng iqtidorlilaridan olib tarkibni yangilash kerak shunda balki navbahor ham yuqori o\'rinlarga chiqar\n

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 16.03.2015 07:14. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
---Беҳзоджон узбек футболи дардига даво булиши мумкин булган фикрларни билдиргансиз.Лекин мана сайтда маколангиз чикганига 1,5 кун булибдики,шу вактгача биронта мухлис фикр билдирмаган.Купчилик мухлисларга еврофутбол булса булгани.Бу узбек футболи учун фожиа эмасми ?

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 16.03.2015 06:58. KARIMZHONSга ёзиш
+1; -0
----Азиз макола эгасининг фикр доираси хаддан ташкари кенглигига койил коламан ва хавас киламан.Жон куйдириб мехнат килинган. УФФси,ТЖМи,ПФЛси билан фикр ва макола ёзувчилар уртасида ЭТИБОРСИЗЛИК деган катта девор бор.Шу девор куласа,-оламшумул иш булар эди.Бу уткинчи нарса албатта. Лекин ачинарлиси шундаки,кайтариб булмайдиган ВАКТ утиб бормокда.ВАКТ эса бебахо нарса.Узбек футболини Европаликлар хам иштиёк билан курадиган кунлар келишини орзу килиб яшамокдаман ва албатта бунга ишонаман. Азиз УЗБЕКИСТОНИМИЗ САЛОХИЯТИ, БУЮК АМИР ТЕМУР,МИРЗО УЛУГБЕК,НАВОИЙ ва бошка куплаб тарихда из колдирган инсонлар авлоди эканлигимиз,шундай юксак орзулар албатта бир кун келиб амалга ошишига мени ишонтиради.Юксак орзуларни амалга ошириш йулида буш келманг азиз юртдошлар ! ! !

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.