Шунчаки кириш
Баҳо: |
+1; -0
|
“Киноя продакшн” ва “Юмор гол шоу пикчерс” намойиш этади: “Бадиий футбол”. Ғоя ўз-ўзидан туғилди, лойиҳа балконда тайёрланди.
Блог ҳақида қисқача
Якшанба куни 3-қаватда турувчи қўшним Николай амакининг кучуги ёмонроқ нарса еган эканми, туни билан безовталаниб чиқди. Николай амаки “Ўзингни бос, Гриша, ҳаммаси яхши бўлади, ҳали кўрмагандек бўлиб кетасан” деб уни юпатавериб, “дом”имизнинг тинчини бузди. Томга чиқиб ухлай десам кун совуқ. Телевизорни қўйсам хоккей беряпти. Кейин балконга ўтиб, “ноут-бук” билан “маслаҳаташиб” ушбу блогни очишга қарор қилдим.
Баҳор одамни ижодкор қилади. Деҳқонлар далада кетмонни хоразмчасига рақсга тушира бошлайди, чўпонлар қўйларни 400-400-200 тактикаси орқали яйловга ҳайдайди. Шоирлар қоғозни исроф қилишга тушишади, ҳофизлар курканинг тухумини ютишни бошлайди. Футбол майдонлари юзига яшиллик югуради. Шундай экан, биз ҳам бу вазиятда четда қолиб кетмаслик мақсадида бир иш бошлаб қўйдик. Ушбу легионер блогимизда баъзан футбол шевасида гапирилади. Кимдир яккахон ҳофиз бўлиб кетса, кимдир сурнай ҳам чалиб туриши керак-ку. Гап кўп, гаплашишга ҳали улгурамиз. Инглизларда бир мақол бор: "Where is the harakat, There is the barakat". Ҳаракат қиламиз, кўнглингиздан жой топишга, жой қолганми ўзи, деразанинг ёнида жойлашган ўриндиқ шарт эмас, тикка туриб ҳам кетаверамиз.
ТВга таклиф
Қайсидир куни шавла еб ўтирсам, “Спорт” телеканалида “Турдан турга” кўрсатуви бошланиб қолди. Бир нечта йигит чордона қуриб, олов атрофида...эй, стол атрофида тўпланиб олиб, футбол ҳақида суҳбатни бошлаб юборишди. Бўларкан-у. Эсимга болалигимдаги бир воқеа тушиб кетди. “Горизонт” деган телевизоримиз бўларди. Ҳазилни кўтармасди, қимирласанг ўчиб қоларди. Қачон қарама, икки киши чиқиб олиб, минғир-минғир қилиб нималарнидан тортишиб ўтиришарди. Нима дейишяпти, дарди нима, кимнинг уйини сўрашяпти, нима етмаяпти ўзи буларга, “кароче”, ўйлаб ўйимга етолмасдим. Энди боғчага қатнардим, қаерданам тушунай. Лекин бобом бутун дунё ташвишини унутиб, кўзини узмай шу суҳбатни томоша қиларди. Ҳавасим келиб кетарди бобомга. Мана, юқди ўша касаллик бобомдан. Ҳар душанба куни эрталаб, хориж каналларидан бирида берадиган “Telegol” кўрсатувини кўрмасам, ишга боргим келмайди. Футбол ҳақидаги газеталар ўз йўлига, лекин телевизорда футбол ҳақида суҳбат кетса ёхуд бирор хабар ўқиб эшиттирилса, қўлимиздаги газетани четга улоқтириб, экранга термуламиз. Оддий мисол, футбол оламидаги хабарларни интернетдан тўғридан-тўғри кузатиб борадиган ишқибозлар ҳам душанба куни эфирга кетадиган Зафар аканинг “Футбол шарҳи” кўрсатувини орзиқиб кутади. Нима демоқчиман, барибир ТВнинг ўрни катта, аудиторияси кенг. Шундай экан, “Турдан турга” каби кўрсатувларни кўпайтириш телеканал рейтингини оширади, сериал шинавандасига айлана бошлаган эркак томошабинларни бу йўлдан қайтаради.
“Спорт” телеканалида “Енгилсанг ҳам, енгсанг ҳам” ёки “Ишқибозлар Олий лигаси” номли кўрсатув ташкил қилиш керак. Олий лигадаги ҳар бир клубдан бир нафардан мухлис танлаб олинади, бу мухлис фан-клуб бошлиғи бўлиши шарт эмас, камерани кўрса дудуқланиб, температураси кўтарилиб кетмайдиган, гапга чечан ишқибоз бўлса кифоя. Демак, студияга 14 та стул ўрнатилади. Майли, “Хоразм” клуби мухлиси ролини ўзим ўнаб бераман. Айтганча, “Хоразм” Олий лигадамас-у, яқин 2-3 йил ичида чиқмаса ҳам керак. Бодомнинг мева тугаши қийин бўлганидек, “Хоразм” клубининг Олий лигага чиқиши йилдан-йилга қийинлашмоқда. Майли, чалғималик. Хуллас, 14 та клубдан 14 нафар мухлис стуллардан ҳурматига яраша ўз жойларини эгаллашади. Олд қаторда “Бунёдкор”, “Насаф”, “Пахтакор” ва “Нефтчи” клубларига берамиз. Хафа бўлиш йўқ. Халқаро мусобақада иштирок этади бу клублар, мухлислари гапирадиган гаплар қизиқ бўлиши турган гап. Қолганлар орқароқда ўтиришади. Ҳафтада икки бор - Олий лига ўйинлари олдидан ва кейин ушбу кўрсатув ташкиллаштирилса, мухлислар ўз клублари кўрсатган ўйинни мулоҳаза қилишади, таҳлил қилишади. Тортишадиганлар тортишишади, лекин дўппослашишга, вувузела чалишга рухсат йўқ. Оммавий, замонавий мухлис бўлиши керак. Мураббийлар матбуот анжуманида айтолмаган кўплаб муаммоларни, камчиликларни мухлислар бемалол айта олади. Ишонинг, бунинг фойдаси катта бўлади, жаҳон тажрибасидан маълум. Мухлислар турли сайтларда турлича ниқоб кийиб олиб, орқа-олдига қарамай бир-бирини сўкканидан тартиб доирасида эркакча эфирда баҳслашишса, жуда ажойиб бўлади. Шунда “Oh, Yess!” десак ҳам бўлади.
Вой, дод!
Шифокорлар сигаретани ташламасам футбол ўйнолмаслигимни айтишди, мен футболни ташладим (Йохан Круифф)
* * *
Фотиҳ Терим 0-0 ҳисобида тугаган учрашувдан кейин шундай деган эди: — Демакки, учрашувда гол киритмасдан туриб ютиб бўлмас экан!
* * *
Марадона Испания чемпионатига йўл олаётганида журналистлардан бири шундай деб савол беради: — Испанияда ҳам мувафаққиятга эриша оласизми? Марадона: — У ерда тўп думалоқ эмасми?
* * *
Моддий жиҳатдан банкротлик ёқасига келиб қолган футбол клубининг раҳбарига мухлислар босим ўтказиб, янги юлдуз олиш кераклигини талаб қилаверишибди. Ўшанда клуб раҳбари шундай деган экан: “Юлдуз кўришни истаганлар осмонга боқсин!”
* * *
— Футболда ишонч дегани 99 фоиз ёки 52 фоиз бўлмайди... Ишонч ё бор бўлади, ё йўқ (Фотиҳ Терим, таниқли мураббий)
* * *
— Торресни “гол машинаси” деб сотиб олгандик, у “кир ювиш машинаси” бўлиб чиқди (“Челси” мухлиси фикри)
* * *
0-6 ҳисобида мағлубиятга учраган жамоа мураббийидан ўйиндан кейин мухбир интервью оляпти. — Жамоангизда комбинация йўқ. Мураббий: — Йўқ бўлса, оламиз.
* * *
Бир кекса газтеа мухбири телевизорда шундай деганди: — Бугун газеталарга боқдим, кечаги ўйин ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса ёзмабди, мен ҳам ҳеч нарса ёзмабман.
* * *
Дания-Франция учрашуви. Зидан югуриб бораётганида тўсатдан оёғи тойиб йиқилиб тушади. Ўйинни шарҳлаётган шарҳловчи: — Ҳа, азизлар, Зидандан яна бир фантастик финт...
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
SHAHRIXON |
Сана: 27.03.2012 07:35. SHAHRIXONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
IBRAKADABRA |
Сана: 28.02.2012 18:03. IBRAKADABRAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BEGALI |
Сана: 28.02.2012 11:22. BEGALIга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
MUNIS |
Сана: 27.02.2012 17:44. MUNISга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ABITURIYENT |
Сана: 27.02.2012 10:53. ABITURIYENTга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FORLAN |
Сана: 27.02.2012 10:25. FORLANга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
YAHYOHON |
Сана: 27.02.2012 10:17. YAHYOHONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Футбол ва машҳурлар
- Олдин “ёнбош” ташлагандик, энди эса “ҳалол”!
- Футбол фольклори (ретро)
- Кавказча қадаҳ сўзи
- Шунчаки кириш
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги