Футбол фольклори (ретро)
Баҳо: |
+1; -0
|
Ҳали чўчқа гриппи ўйлаб топилмаган, футбол грипини кўпроқ юқтириб олган пайтларимиз эди. Қачонлиги аниқ эсимда йўғ-у, термамиз қайсидир ўйинда кутилмаганда мағлуб бўлиб, матбуотимиз саҳифаларида “Тўрт йилдан кейин ЖАР га албатта борамиз” деган эртакнамо асотирлар “қўзилаган” дамлар… Ёзги таътил бошлангани боис шаҳардан қишлоққа эркин агент сифатида трансфер бўлдим. Ўзимга ўхшаган бекорчи болаларни тўплаб, турнир ташкил қилдим. Баҳсларимиз Олий лига ўйинларига ҳалал бермаслиги учун учрашувлар вақтини эрталабки беш-олтиларга мўлжалладик. Тўпнинг эгаси сифатида майдонга ҳаммадан олдин боришим, дарвоза тўсини вазифасини бажарадиган ходаларни ерга қадашим, устига балиқчилардан “ухатганимиз” тўрни ташлашим талаб этиларди...
Ўшанда шанба эди. Тунгги бир яримгача “Интерфутбол” томоша қилиб, уйқум қочди. У ёққа тўлғондим, бу ёққа тўлғондим, тик туриб ухламоқчи бўлиб кўрдим, фойдаси бўлмади. Унинг устига кечаги ўйинда ютқазиб қўйганимиз учун тишимни ғижирлатиб, аламимни кимдан олишни билмай гаранг бўлиб юрувдим. Ўйлаб қолдим: “Нега нуқул биз ютқазаверамиз? Жавоб: чунки ўйинга атиги икки дақиқа қолганда тайёрлана бошлаймиз. Худди терма жамоамиз икки ҳафта қолганда йиғилганидек”. Бўлди бас, бошқа чидолмайман. Туннинг чилласи бўлишига қарамай, дарҳол ўрнимдан туриб, ўйингоҳга, тўғрироғи бедазорга йўл олдим. Ой тўлишган оқшом бўлганлиги боис ҳаммаёқ ёп-ёруғ. Сокинликни бир-иккита бекорчи жонзотлар бузиб туришганди. Бир томонда қурбақалар жонли ижроларда “Салламно”лар куйлашмоқда. Бир ёнда куни билан ухлаб, кечаси зерикадиган итлар карвон ўтмаса ҳам ҳуриш билан ўзларини алдашмоқда. Ғариб сурнайнинг уйи тарафда эса эшаклар аза очишган, хуллас манзара даҳшат...
Ташкилий ишларни тугатганимдан сўнг бўш дарвозага тўп тепишни машқ қилдим ва футболчиларимизга нақадар оғир эканлигини, уларнинг мушкул ҳолатини ич-ичимдан ҳис қилдим. Чунки бўш дарвозага гол киритиш жуда катта машаққат ва масъулиятни талаб этаркан. Тағин биз бечора футболчиларимизни танқид қилиб юбибмиз. Сўнгра пенальти тепишни машқ қилдим, 30 та имкониятдан иккитасини чиройли гол билан якунладим. Қолганларига дарвоза тўсини ва шабаданинг кучи ҳалақит берди. Буни ҳам тугатиб, сальто ташлашни машқ қилдим, ажаб эмас гол киритиб қўйсам, кўрмай қолганларга голни ўзим киритганимни исботлаш учун лозим бўлар. Икки марта пешонамни тўнкага уриб олганимдан сўнг, орқамачасига гол киритишни машқ қилмоқчи бўлдим, аммо тўпни ошириб берадиган мард йўқ эди, шунга “через себя” тепишни синаб кўра бошладим. Бунақа зерикарли машқлардан роса чарчаб, кесилган оғочдек майсанинг устига чўзилдим. Соатга қарасам ҳануз икки ярим. Уйқу келиб, кўзим аста илина бошлади. Шу пайт кимнингдир менга тикилаётганини ҳис қилдим. Баданларим жимирлар кетди, ичган “Гидролайф” сувларим тер бўлиб отилиб чиқа бошлади пешонамдан, қўл-оёғим қалтирай бошлади, “мандраж” бўлдим. “Эна” деб бақирай десам тилим айланмай қолди. Шарпа эса менга ҳамон тикилиб турарди. Бунақа вазиятга тушгандан подъезда ит боқишга ҳам рози эдим. Қўрқяпсизми, мен ҳам жуда қўрқдим. Қўшним Қунни чўпонни чўлда жин чалганини эшитгандим. Нариги қишлоқда яшовчи Ойша хола тунда пичан ўриб ўтирганида жинга йўлиқиб, анча вақт тилдан қолганини ҳам эшитгандим. Шу пайт сирли шарпа менга яқинлаша бошлади. Бўлди, ҳаммаси тамом, деб ўйлай бошладим. Алвидо мундиал, дейишга ҳам улгурдим ичимдан. Миям ҳам кўп мой ейдиган мотор сингари тормозланиб қолганди.
— Ҳе, бола, — деган овоздан ҳуркак қўйдек чўчиб тушдим. Қалтираганча гапирмасликка ҳаракат қилдим. Чунки жинга гапириш тилдан қолиб келишга олиб келишини эшитгандим.
— Қулоғинг том битганми, сенга гапиряпман. Эшитяпсанми мени, - деди у тантанавор оҳангда.
Мен ҳам қуруқ бўлмаслиги учун “Ҳм” деб қўйдим. У менга “совсем” яқинлашди. Энди эса деярли қулоғимга илондек вишилларди:
— Бояги ўйинни кўрдингми, чурвақи?
Шунда бирдан енгил тортдим. Йўқ-йўқ, гап футбол ҳақида кетгани учунмас, чеснок ҳиди анқиётгани учун.
Нима бўлса бўлди, деб ўрнимдан сапчиб турдим. Бирдан унга қарадим. Қаршимда жўрам Миша малиш тиржайиб турарди. Чунки футбол кўрганга унинг ҳам уйқуси қочган экан. Роса тепкиладим. Ҳа, айтганча. Ўша куни ўйинда ютдик, мен бўш дарвозага чиройли гол урдим, пенальтидан. Сальто ташлашимга ҳожат қолмади, чунки гол меники эканлигини ҳамма кўрди.
Ашаддий мухлис
Бир аёл бозордан қайтса, эри ошхонада музлаткичнинг олдида қалтираб ўтирганмиш. Кўйлагининг ичидан узун сим чиқиб, токка уланган экан. Эрини ток ураётганига амин бўлган аёл ўзини босиб олиб, қўлига катта тахта олибди ва эрини электр токидан ажратиб олиш учун қўлларига бор кучи билан ура бошлабди. Бечора эрининг қўли тўрт жойидан синибди, бармоқлари мажақланиб кетибди. Кейин маълум бўлишича, эрини ҳеч қандай ток урмаган экан, шунчаки радио орқали футбол репортажи эшитиб, голни нишонлаётган экан...
Соғлом ҳаётга қадам
Бир куни қуён “Жабулани” тўпини тепиб, ўрмонда машқ қилиб юрганмиш. Қараса сигарета чекиб ўтирган жирафани кўриб қолибди. Қуён унга қараб дебди:
- Жирафа, йиғиштир бунақа ёмон одатни, уялмайсанми, кел яхшиси менга қўшил, футбол ўйнаймиз, соғлом турмушга қўшилсанг-чи. Жирафа дарҳол қуённинг ортидан югуришни бошлабди. 500 метр югуришгач, дарахтнинг панасида носни кафтига солишга чоғланаётган айиқни кўриб қолишибди. Қуён:
- Айиқ дўстим, йиғиштир бунақа ёмон одатингни, кел, яхшиси бизга қўшилиб, соғлом ҳаётни бошла. Футбол жамоаси тузамиз, Мессидек машҳур бўлиб кетамиз. Айиқ “Барса”нинг мухлиси экан, Мессининг номини эшитиши билан дарҳол уларга қўшилибди. Учовлон биргаликда югура бошлашибди. Бир пайт қарашса шер билан бўри дарахтнинг соясида карта ўйнаб ўтирганмиш. Қуён уларга қарата бақирбди:
- Шер оғайни, бўри братишка, йиғиштирларинг унақа ёмон ишларни, бизга қўшилинглар. Футбол жамоаси тузяпмиз, соғлом ҳаётга қадам қўйсаларинг бўлмайдими?! Бу гапни эшитиб Шер панжаси билан қуённи шунақа урибдики, қуённиг башарси тескари бўлиб қолибди.
Айиқ: - Шер жўра, нимага қуённи урдинг, ёмон гапни айтмади-ку номард, яхши бўл деяпти-ку! Шер: - Шу “алкаш”нинг гапига лаққа тушиб ўтирбсанларми? Бу аҳмоқ эрталаб оч қоринга ичиб олса шу, ўрмондаги барчани ортидан эргаштириб югуртиртиргани югуртирган, дермиш.
Ёзиш қийин экан
Ўқув машғулоти ўтказиши учун БААга йўл олган Германиянинг ўртаҳол клубларидан бирига маҳаллий ташкилотчилар томонидан ўтказилаётган турнирдан таклиф тушади. Клуб вакиллари бунга рози бўлади. Ўйинни маҳаллий ҳакамлардан бири бошқариши эълон қилинади. Ўйин бошлангач, немислар сафидаги бир футболчи ўйиннинг бошидан бошлаб жуда қўпол ўйнай бошлайди. Унинг навбатдаги қўполлигидан сўнг ҳакамнинг сабр косаси тўлади ва футболчини ёнига чақириб, чўнтагидан қалам, ручка ва сариқ карточкасини чиқариб, сўрайди:
— Исминг нима, бўтам? Футболчи FIFA-2011 ёки "Playstation" ўйинларини кўп ўйнаган шекилли, ўша ўйиндаги футболчиларга ўхшаб қўлини пахса қилиб, эътироз билдира бошлайди: — Ока, ман нима қилдим, сариқ бервоссими? "Чота" ман тушунмадим (сезяпсизми, бу немис футболчи Тошкент шевасида гапиришни ҳам биларкан).
— Исмингни айт, жиян, исмингни. Футболчи чуқур нафас олиб, дебди:
— Исмим Schtarthewisizesky Vocgefastrlongchsclingen.
Бу исмни эшитиб ҳакам "мандраж" бўлиб қолади, исмни ёзишга чоғланган ручкаси мини "инфаркт"ни бошидан кечиради, узоқ ўйлаб, ниҳоят чигал вазиятдан чиқиб кетишнинг йўлини топади:
— Ҳалиги... Майли, бу сафар кечираман, лекин кўзингга қараб ўйна, кейин аяб ўтирмайман.
"Ўқимишли" футболчилар
Жароҳатланган икки футболчи клуб кутубхонасига киришибди. Ҳужумчи ампуласида ўйнайдиган футболчининг фикр доираси кенг экан, ҳордиқ чиқариш учун роман ўқишга қарор қилибди ва китоблар ичида энг семизини танлабди. Иккинчиси “Муштум” журналини олибди. Иккаласи кутубхонадан чиқиб, ўз хоналарига йўл олишибди. Орадан уч кун ўтгач, роман шайдоси оғайнисига мақтанибди:
— Шоқосим, жуда фикрлаш доиранг тор-да, роман ўқисанг бўлмайдими? Мана, уч кунда ўқиб тугатдим, роҳат олдим, бир банка айрон ичгандек бўлдим, сен ҳам бир ўқи номард, фақат латифа ўқийверма. Оғайнисининг гапи Шоқосимга ёмон таъсир қилибди, жаҳли ҳам чиқибди бироз, стакандаги “душес”ни ичиб ўзига келибди ва унга қарата:
— Қани бер-чи, романингни, — дебди. — Икки кунда ўқиб бўлмасам ўз дарвозамга гол урай, — деб онт ҳам ичибди. Орадан икки кун ўтгач, Шоқосим китобни қўлтиқлаб шеригининг олдига келибди. Тиржайиб шундай дебди:
— Романни тўлиқ ўқиб чиқдим, яхши экан-у, ичида қаҳрамонларнинг исми сал кўпроқ тилга олинганми ёки менга шундай туюлдимикан?
Шу пайт клуб бош мураббийи келиб қолибди ва дарҳол Шоқосимнинг қўлтиғида турган китобни тортиб олибди:
— Ярамаслар, телефон китобини бир ҳафтадан бери қидираман, қанча жойга телефон қилишим керак эди, сўраб олсаларинг бўлмайдими?
Қўпол ўйинчи
Ҳўкизлар билан чумолилар футбол шоу ташкиллаштирибди. Чумолилар терма жамоасидан бир футболчи қизил карточка олиб майдонни тарк этибди. Журналистлар ўйиндан ҳайдалган чумолига нимага майдондан четлатилганининг сабабини сўрабди. Чумоли:
— Қоидани бузмагандим, шунчаки ҳужумда ўйнаётган ҳўкизнинг оёғига "подкад" қўйдим, дермиш.
Дарвозабоннинг охирги финти
Бир дарвозабон сезгирлиги билан донг таратган экан. У тўпнинг қайси томондан келишини сониялар ичида билар экан. Унинг бу иқтидорини бошқа соҳада ҳам синаб кўришмоқчи бўлишиб, "Овчи ТВ" телеканалидан таклиф тушибди.
— Ока, сизни жуда сезгир дейишади, биз ов ҳақида кўрсатув ишлаяпмиз, жонли эфирда кетади, овчи ролини ўйнаб беринг. Дарвозабон рози бўлибди. Камералар жонли эфирни бошлаб юборишган. Футболчи милтиқни ушлаб, эмаклаб кичкина бир тешик олдига келибди.
— Бу тешикдан аниқ қуён чиқади, роппа-роса 15 сониядан кейин, — дебди.
Чиндан ҳам айтилган вақтда тешикдан қуён чиқибди ва дарвозабон қуённи отибди. Дарвозабон эмаклаб сал каттароқ тешик олдига келибди:
— Бу ердан тулки чиқади, 18 сониядан кейин. Айтилганидек тулки чиқибди, уни ҳам отибди. Қарсаклар. Яна юз метр эмаклаб борибди, қараса, олдидан ғор чиқибди.
— Бу ердан айиқ чиқади, роппа-роса 20 сониядан кейин. Бу гал ҳам адашмабди, айиқ чиқибди, уни ҳам отибди. Яна икки юз метр юргандан кейин дарвозабоннинг қаршисидан кап-катта тешик чиқибди. Ўйлаб-ўйлабди ва охири дебди:
— Бу ердан бегемот чиқади, роппа-роса 30 сониядан кейин. Ишонасизми, бу гал ҳам топибди, фақат вақтини, чунки тешикдан бегемот эмас, поезд чиқибди, бу тешик туннелнинг дарвозаси экан, сал адашибди раҳматли дарвозабон.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
BARSAEAL |
Сана: 29.02.2012 11:11. BARSAEALга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Футбол ва машҳурлар
- Олдин “ёнбош” ташлагандик, энди эса “ҳалол”!
- Футбол фольклори (ретро)
- Кавказча қадаҳ сўзи
- Шунчаки кириш
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги