Кавказча қадаҳ сўзи
| Баҳо: |
+0; -0
|
Интернет ривожланди, оғиримиз енгил бўлди, интернет ривожланди, дунё бир қадам бўлди, интернет ривожланди, шер терисини ёпинган қуёнлар кўпайди... Ҳа, кўпайиш ҳам гапми, роса болалади, кўчада кўриб қолган бирорта ҳофизни кўрса ҳаяжондан қалтирайдиганлар уйга бориб, компьютерини ёқиб, “маскаси”ни кийиб, шайтон қиёфасига кирганча ўша ҳофизни бемалол сўка бошлайди. Шунақа бўлиб кетди тараққиёт, “ким дўст, ким душман, ажратолмай жон ҳалак”, дейди шоир окахонимиз.
Яхши ниятда блогни йўлга қўйгандим, хоразмлик бир-икки мактаб ўқувчиси интернет орқали икки кундан бери менга дўқ-пўписа қиляпти, дарсга боришса бўлмайдими ундан кўра, мен нима ёмонлик қилдим уларга. Тўғриси, ўзим ҳам хоразмлик эканлигимга иккиланиб қолдим. Эмишки, мен “Хоразм” клубини устидан кулибман. Хўрозим қичқиришни билмайди, десам хўрозимнинг устидан кулган бўламанми, унинг айбини кўрсатиш кулиш эмас-ку, қани эди бошқаларнинг хўрозига ўхшаб қичқирса эди, нуқул тасдиқлаш учун бошини қимирлатгандан кўра, деган эзгу мақсад ётибди-ку остида! Унинг устига “Хоразм” клуби бутун юртга кулгу бўлиб бўлган-ку, нимаси қолган куладиган.
Урганчда бўлган икки-учта ўйинга кириб, ўзини мухлисдек ҳис қила бошлаганлар клуб учун сочи оқарган ишқибозга мухлисликдан дарс бермоқчи, ўзича клубни ҳимоя қилмоқчи, қитиқламаса ҳам одамнинг кулгуси келар экан.
Тошкентда бўлсак ҳам ўз вақтида керак бўлса ошно-оғайнилар билан “Хоразм” фан клуби тузганмиз, фақат ўтган йили бу фан клубни тарқатиб, Жаҳонгир Отажонов фан-клубини айлантириб юбордик. Қарасак, “Хоразм”нинг Олий лигага чиқиш нияти йўқ. Мухлислар даврасига кирсак, бош кўтара олиш ҳам қийин бўляпти. Қашқадарёлик мухлисларни кўриб қолсак, дарҳол эсталик учун суратга тушяпмиз, Эҳ, антиквр укаларим-ей. Яхшиям, кеча ёзганларимда бошқа вилоят жамоаси номини тилга олмабман. Бир нарса ёзаман деб юргандим, яхши эсимга солишди.
Лицейда ўқиб юрган пайтимиз бўлганди бу воқеа. Фан олимпиадалари бошланган пайт ўзим ўқиган мактабдан таклиф тушди. Яъни, мактаб номидан олимпиадага боришим талаб этилди. Футболчасига айтганда, легионер ўқувчи сифатида мактаб шарафини ҳимоя қилишим керак бўлди. Ўзи лицей ички олимпиадасида ютқазганимдан сиқилиб юргандим, баҳонада туман олимпиадасида ўша синфдошимдан ўчимни оламан, деб дилимга тугиб қўйдим. Яхши тайёргарлик кўриб, олимпиада бўладиган мактабга йўл олдим. Олимпиада бўладиган хонага кираётганимда бир домлам (мактабдаги собиқ домлам) шундай деб шивирлади: “Тағин биринчи ўринни олиб қўйма, яна вилоят босқичига йўл олиб, оввора қилиб юрма бизни”. Кун иссиқ эди, лекин муздек бўлиб кетдим. Ҳафсалам пир бўлди, қўлим ишга бормай, кучли учликка ҳам кира олмадим.Буни белига тепиш дейишади.
Биринчи лигадаги кўплаб жамоаларни мен шундай “белига тепилгандек” ҳис қиламан. Баъзиларида азалий мақсад лигада қолиш: юқорига ҳам чиқиб кетмаслик керак, қуйига ҳам тушиб кетмаслик керак. Айниқса, “Хоразм” клуби ҳақида ҳам шундай фикрлар билдириш мумкин. Ўтган йили пешқадамлар сафида борган клуб мавсум охирига қараб “товуқдан бурун қўноққа чиқди”, яъни қишги уйқуга кетди. Клуб Олий лигада ўйнаган йили майдондаги ўйиндан кўра, футболдан ташқаридаги “ўйин”лар асосий планга чиқиб кетганди.
“Эчки олишга пулим етади-ю, хоҳишим йўқ. Ҳовли олишга хоҳишим бор-у, лекин пулим йўқ” дейди-ю, Шурикка кавказликлар. Назаримда, ўтган йилги “Хоразм” клубининг ҳам Олий лигага чиқишга қурби етарди-ю, хоҳиши йўқ эди.
Клубнинг бир мухлиси сифатида бу йилдан умид катта, “Хоразм” барча муаммоларга барҳам бериб яна Олий лигага қайтади, деган умиддаман. Кавказча қадаҳ бизга тўғри келмайди.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
YAHYOHON |
Сана: 28.02.2012 18:18. YAHYOHONга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
RAULSTAR |
Сана: 28.02.2012 18:10. RAULSTARга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
SHOXZOD |
Сана: 28.02.2012 17:22. SHOXZODга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
HEROLION |
Сана: 28.02.2012 16:33. HEROLIONга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Футбол ва машҳурлар
- Олдин “ёнбош” ташлагандик, энди эса “ҳалол”!
- Футбол фольклори (ретро)
- Кавказча қадаҳ сўзи
- Шунчаки кириш
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












