Футбол ва машҳурлар
Баҳо: |
+0; -0
|
Спорт турлари ичра футболнинг олдига тушадигани йўқ. Ҳа, футболнинг “шохи” бор, қайси томонга қўл узатса етади, гапи ўтади. Ишонмасангиз, “Формула-1” султони Михаэль Шумахердан сўранг, ёки бўлмаса теннис оламининг юлдузларидан бири Надални ўзи айтсин. Ана боринг, ака –ука Гримм, эй... жин урсин, ака-ука Кличколар ҳам тасдиқлайди бу фикрни. Ҳатто бу ўйинга қиролу қироличалар шайдо, баъзи давлат раҳбарлари бу ўйин учун кун иш режасини ўзгартириб туришади. Нуфузли футбол турнирлари бошлаганда ўша Мадоннаси-ю Леди Гагаси ҳам концертини бошқа муддатга кўчиришга мажбур. Ҳа, бу шунақа ўйин. Ҳатто кўнглида шафқат тушунчасининг учқуни ҳам бўлмаган, одам шаклидаги маҳлуқ, инсоният хатоси — Адольф Гитлер ҳам футболга нисбатан бефарқ бўлмаган экан. Айтишларича, у “Шальке-04” клуби мухлислик қилган экан.
Буюк Британия шаҳзодаси, Кембриж герцоги Уильям ҳам футбол шайдоси. Унга бу “касаллик” “вируси” аждодлари Эдуард VIII ва унинг ўғли Георг VI дан ўтган экан. Уильям “Астон Вилла”га мухлислик қилади. У бу клубни “Барселона”дек “катта одам” бўлишини орзу қилади. 2006 йилнинг майида шаҳзода Англия футбол федерацияси президентига айланди. Алабатта, футболга бўлган муҳаббати туфайли. Англиялик бўлади-ю, футболга қизиқмайдими, дегандек бўлдингизми?! Ана энди ўзингиздан кўринг. Ушбу саҳифада футбол юрагини жиз этган машҳурлар ҳақида ҳикоя қиламиз.
Хуан Карлос I, Испания қироли
Футбол тахти истаймизми, йўқми ҳозир испанларнинг қўлида. Жуда “очофат” экан булар. Хоҳ клублар ўртасида, хоҳ термалар орасида улар “камар”ни ҳеч кимга бермай туришибди. Шундай экан бу давлатнинг қироли футболга қизиқмасинми? Қисқаси, Хуан Карлос I “Реал Мадрид” клуби мухлиси. Буни қарангки, мамлакат бош вазири Хосе Луис Сапатеро “Барселона” шайдоси. Ҳа, Испаниянинг сиёсат майдони ҳам “Эл-Класико” бўлиб ётибди. Дунёнинг энг яхши теннисчиларидан бири Рафаэль Надаль ҳам “қироллик клуби”га кўнгил қўйганлиг ҳам эсимга тушиб кетди.
Брэд Питт ва Анжелина Жоли, “Ҳолливуд” юлдузлари
Брэд Питтни танийсизлар, Анжелина келинойини айтмаса ҳам бўлади. Америкаликлар футболга қизиқишмайди дейишади-ю, лекин “Ҳолливуд”нинг бу машҳур жуфтлиги ҳақиқий футбол ихлосмандлари. Жумладан, Брэд Питт “Манчестер Юнайтед”га ишқибозлик қилади. Рафиқаси эса эри билан дид борасида бироз фарқли экан, у “Ливерпул”га кўнгил қўйган. Ҳа, айтганча иккала клуб ҳам қизил либосда ўйнайди, бўлди-да!
Эмма Уотсон, ёш актриса
Бизнинг болалигимизда “Сариқ девни миниб”ни ўқимаганларни топиш амримаҳол эди, уят саналарди ҳатто, ҳозирги давр ёшлари орасида “Гарри Поттер” фильмларини томоша қилмаганларини нақ пешин маҳали шам ёқиб ҳам топиб бўпсиз. 11 йилдан буён тинмай ишланаётган ушбу фильмда Гермиона Грейнжер деган қаҳрамон бор. Бу образни ёш актриса Эмма Уотсон жонлантирмоқда. Ўша актриса Роман амаки ва унинг рафиқаси Дарья Жуковалар билан “Челси” — “Манчестер Сити” ўйинини бевосита стадиондан томоша қилган. Яъни, актриса “кўклар” шайдоси.
Елизавета II, Буюк Британия қироличаси
Буюк Британиядаги энг таниқли футбол мухлиси бу шубҳасиз, қиролича — Елизаветте II. Қиролича Лондоннинг “Арсенал” клуби ишқибози. Ҳатто 2007 йилда клубнинг бутун аъзоларини Букингем саройига таклиф этиб, текин зиёфат уюштириб берган. “Стол даҳшат, синаман дейди” деганди зиёфатдан кейин қўшнисига. Ҳа, ҳазрати олиялари ҳимматининг чеки йўқ.
Сильвестр Сталлоне, таниқли актёр
Рокки деса ҳам, Рембо деса ҳам танийсиз. Сильвестр Стталоне клуб танлашда димоғдорлик қилиб ўтирмаган, у камтаргина “Эвертон”га мухлислик қилади. Илк киноси учун 200 доллар чой чақа олган актёр бугунги кунда ҳар бир фильм учун 20 млн. доллар олади. “Рембо 5” фильми устида иш бошлаган актёр бўш пайтларида ливерпулликлар ўйинини томоша қилади.
Шарлиз Терон, актриса
“Оқсуяклар” жамоасининг мухлислари ҳам казо-казолар-ей. Мана сизга яна бир “Челси” мухлиси. Келиб чиқиши жанубий африкалик “Ҳолливуд” юлдузи, “Оскар” мукофоти совриндори Шарлиз Терон Билл Клинтон, Мет Деймон, Дейв Гаханлар сингари “Челси”га мухлислик қилади. Айтганча, Билл Клинтон ҳатто бир қизига Челси деб исм қўйган. Яшшавор, Василий!
Адриано Челентано, комик актёр
Бу актёрнинг номини эшитган одамнинг лабига табассум югуради, албатта юморни ҳис қиладиган одам бўлса. ХХ асрнинг энг комик актёрлари қаторида зикр этилган итальян комик актёри Адриано Челантано Миланнинг “Интер” клуби мухлиси. У севимли клубининг 100 йиллиги нишонланган 2008 йилда унга атаб ҳатто қўшиқ ҳам куйлаган. Клуб президенти Массимо Моратти “Челентанонинг қўшиқ куйлаши Пеленинг футбол ўйнагани сингари фантастика” деганда ўшанда.
Шакира, изоҳга ҳожат йўқ
“Waka waka” деб юрагида ўти борларни роса рақсга тушириб терлатганди Шакира ЖАР-2010 да. Шу-шу, Шакирани футболга қизиқишини кашф қилдик. У “Барселона” клубига кўнгил қўйган, янаям тўғрироғи Жерар Пикега. Пике жароҳат олган кунлари трибунадан жой олади, кўрсатиб қолишса яхшилаб разм солинг, ўша сариқ соч Шакира бўлади.
Ким қайси клубга мухлислик қилади?!
Ангела Меркель, Германия канцлери — “Энерги” (Коттбус)
Мадонна, поп қироличаси — “Челси”
Кобе Брайант, баскетбол юлдузи — “Барселона”
Сардор Ўртач, хонанда — “Галатасарой”
Тото Кутуньо, машҳур юлдуз — “Милан”
Иброҳим Тотлисас, хонанда— “Фенербахче”
Таркан, мегаюлдуз — “Фенербахче”
Эмроҳ (Али Муаллим) — “Фенербахче”
Кенан Имирзаўғлу, актёр — “Галатасарой”
Орландо Блум, актёр — “Ливерпуль”
Нежати Шашмаз (Пўлат Аламдор) -“Галатасарой”
Ўзжон Дениз (Сейман)-“Галатасарой”
Михаил Ефремов, актёр — "Спартак"
Николай Валуев, боксчи — “Зенит”
Виктор Гусев, шарҳловчи — Динамо” (Москва)
Нургул Яшилчирой (Эъзоз) —“Галатасарой”
Маҳсун Қирмизигул, қўшиқчи — “Галатасарой”
Туба Буюкустун (Осиё) —“Фенербахче”
Олег Газманов —“Спартак” (Москва)
Армен Жигарханян, актёр —“Спартак” (Москва)
Михаил Боярский, рус актёри — “Зенит”
Шон Коннери, актё — “Ливерпул”
Михаэль Шумахер, пойга қироли — “Барселона”
Геннадий Хазанов — “Динамо” (Москва)
Альберт Попков, "Одноклассники" сайти асосчиси — “Динамо” (Москва)
Том Хэнкс, актёр — "Астон Вилла"
Рассел Кроу, актёр — “Реал Мадрид”
Антонио Бандерас, актёр — “Барселона”
Майк Тайсон, бокс юлдузи — “Питерборо Юнайтед” (Англия)
Мурод Ражабов, актёр - "Пахтакор"
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
ATOMIUM |
Сана: 21.05.2012 20:27. ATOMIUMга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ATOMIUM |
Сана: 21.05.2012 20:26. ATOMIUMга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
XALILBEK |
Сана: 03.04.2012 21:23. XALILBEKга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
MUXLIS |
Сана: 03.04.2012 19:11. MUXLISга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
JADROO |
Сана: 29.03.2012 23:47. JADROOга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Футбол ва машҳурлар
- Олдин “ёнбош” ташлагандик, энди эса “ҳалол”!
- Футбол фольклори (ретро)
- Кавказча қадаҳ сўзи
- Шунчаки кириш
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги