Бу сафар ҳамюртларимиз сафарда Твернинг "Динамо" жамоасига қарши баҳс олиб боришди.
Вакилларимиз баҳсни жуда яхши ўтказишди. Хаттоки ўйин вақтида ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олишди. Асосий вақт 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Овертаймда эса омад мезбонларга кулиб боқди.
"Динамо" (Тверь) - "Ҳумо" (Тошкент) 4:3 (овертайм)
Голлар:
1-период: Кобелев 10:53 - 1:0, Пластинин 12:41 - 2:0, Григоренко 13:07 - 1:2, Ерохин 15:01 - 2:2.
2-период: Ильин 01:19 - 2:3.
3-период: Пластинин 04:45 - 3:3.
Овертайм: Шипов 04:56 - 4:3.
Энди "Ҳумо" навбатдаги ўйинини 15 октябрь куни Санкт-Петербургда "СКА-Нева" жамоасига қарши ўтказади. 17 октябрь куни эса Питернинг ўзида "Динамо"га қарши ўйин ташкил этилади. 21 октябрдан эса Тошкентда ўйинлар серияси старт олади.