Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Тимур Кападзе: «Индонезия Кореяни турнирдан чиқариб юбориб, ўз имкониятларини намойиш этди»

Баҳо:
+ | -

Тимур Кападзе ва бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси Ҳусайн Норчаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Тимур Кападзе:
— Барчани бугунги натижа билан табриклайман. Қийин учрашувда ғалаба қозондик. Футболчиларимиз ҳам яхши ўйин намойиш этишди. Эндиликда мақсадимиз йўлида турган олдиндаги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак.

Ўйинга эмоционал тайёргарлик ҳақида:
— Ўйинга қадар футболчилар билан бу томонлама ҳам гаплашдик ва тайёргарлик кўрдик. Бу футбол, ўйин давомида ҳар хил вазият бўлади. Бугунги ўйин давомида ҳам вазиятларда совуққон ва оғир босиқлик намойиш эта олдик, деб ўйлайман.

Индонезияга қарши кечадиган кейинги ўйин ҳақида:
— Биз бор эътиборимизни бугунги ўйинга қарагандик. Лекин Индонезиянинг ҳам ўйинини кўрдик. Кучли жамоа, Кореяни турнирдан чиқариб юбориб, ўз имкониятларини намойиш этишди. Биз эндиликда ярим финал ўйинига тайёргарликни бошлаймиз.

Гол ўтказиб юбормаслик ҳақида:
— Бу албатта жамоавий меҳнат. Ҳимояланиш ҳужумчилардан бошланади. Шу сабабли, гол ўтказиб юбормаганимиз ортида жамоавий меҳнат ётипти.

Ҳусайн Норчаев:
— Бугунги ғалабамизни бутун халқимизга бағишладик. Барчани кейинги босқич билан табриклайман. Эндиликда ярим финал ўйинига тайёргарликни давом эттиришимиз керак.

Рақиб ҳақида:
— Биз Саудия Арабистони билан жуда кўп маротаба ўйнадик. Уларни ўрганиб чиқдик, мураббийларимиз кучли ва кучсиз томонлари ҳақида маълумот беришди. Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик.

Бу албатта ёқимли, бироқ олдимизда яна муҳим ўйинлар бор. Мақсадимиз йўлида ушбу ўйинларда ҳам ғолиб бўлишимиз керак.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 23:41, 26.04.2024.
Ўқилди: 8772 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.