«Реал» дарвозабони Андрей Лунин «Барселона»га қарши «эл-класико»да тарихий рекорд ўрнатди.
Mister Chip маълумотига кўра, украиналик дарвозабон ушбу қарама-қаршиликдаги дастлабки 5 ўйинидан камида 4 тасида ғалаба қозонган тарихдаги биринчи голкиперга айланди.
Лунин Ла Лиганинг 10-турида «Барселона»га қарши учрашувда ҳам дарвозани қўриқлади ва «Реал» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мадридликлар 24 очко билан чемпионатда учинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Барселона»дан 3 очко ортда қолмоқда.













