Бокс бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоаси бош мураббийи Марс Қўчқоров истеъфога чиқди. Истеъфонинг асл сабаблари ошкор қилинмаяпти.
Маълумотларга кўра, терма жамоа мураббийлар штабида Александр Размахов ва Сидней Олимпиадасининг бронза медали совриндори Рустам Саидовлар фаолият олиб боришади. 16 март кунидан терма жамоанинг Янгиобод спорт базасидаги ўқув-машғулот йиғини бошланади.
Эслатиб ўтамиз, июль ойининг биринчи ўн кунлигида Таиландда Осиё чемпионати бўлиб ўтади. 3-15 октябрь кунлари эса Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 31-ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи жаҳон чемпионати ўтказилади.