Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Мухтор Қурбонов: «Дуранг — ҳар иккала жамоа учун ҳаққоний натижа»

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” – “Шўртан” баҳси якунига етканидан сўнг ғузорликлар устози Мухтор Қурбонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мураббий журналистлар хузурига яхши кайфиятга кириб келди.

— Бугунги баҳс мавсумдаги биринчи ўйин бўлгани сабаблари ҳар иккала жамоада ҳаяжон бўлди. Кейин майдоннинг ҳолати ҳам ўйинга таъсир ўтказмай қолмади. Ўйлайманки, ҳаммаси олдинда. Бу энди биринчи баҳс. Иккала жамоани бир очко билан табриклайман.

— Бугун “Шўртан” учун яхши натижа бўлди деб ҳисоблайсизми?
— Биринчи ўйин бўлганини инобатга олиш керак. “Нефтчи” ҳам ўз уйида ўйнади. Очко йўқотдик ёки олдик деб айтмаган бўлардим. Бугун “Нефтчи”га ютқазишимиз ҳам мумкин эди ёки акси. Голли вазиятлар Фарғона жамоасида кўп бўлди. Иккала жамоа учун ҳам ҳақли натижа қайд этилди.

— “Нефтчи”га захирадан қўшилган ўйинчилар баҳсни кучайтиришди. Айниқса, Мурод Бобожоновнинг голи фарғоналиклар учун мўъжиза бўлди дейишимиз мумкин. Бу ҳолатга фикрингиз?
— Тўғри, ўзгаришлар ўйинни кучайтирди. Голдан сўнг бошқача тактика танладик. Бироқ ўйин охирига келиб бизга анча қийин бўлди.

— Бугун “Шўртан” қария ўйинчилари ҳисобига натижага эришди. Фақат бугун. Эртагачи? “Нефтчи”дан ҳам кучли жамоаларга қарши ўйинда улар наф берармикан?
— Қўл остимдаги йигитларга ишонаман. У қария бўладими, ёшми ёки легионерми фарқи йўқ. Уларга ишонаман. Жамоам ўйиндан ўйинга кучайиб боради деб ўйлайман. Мақсад — чиройли футбол кўрсатиш. Биз Олий лигага қайтдик. Яна ўз мухлисларимизни хушнуд қилишда давом этамиз. Яна бир бор айтаман, мен йигитларга ишонаман.

— Виктор Карпенко бугун “Шўртан”ни ўйинини бошқарди. Агар келаси турларда у жароҳат олса, уни ўрнини боса оладиган футболчилар борми? Викторсиз “Шўртан” қийналиб қолмайдими?
— Карпенкони ўрнини боса оладиган футболчилар бор. Ҳозирги кунга келиб биз Викторга ишонч билдиряпмиз. Айтиб ўтганингиздек, бугун у жамоани ўйинини бошқарди. Уни қарияга чиқариш яхши эмас. Футбол ақл билан ўйналади. Карпенко ақл билан тўп суряпти ва бу мухлисларга ёқяпти. Мансур Саидовни ҳам қария дейишади. Бироқ бугун у майдондаги энг яхшиси бўлди. Мансур худди Карпенко сингари “Нефтчи”ни майдонда бошқарди.
Ҳожиакбар Жабборов. “Рухсор” ТРК (Фарғона)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:28, 14.03.2015.
Ўқилди: 3467 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.