Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

Мурод Исмоилов: «Иккинчи бўлимда жанговар ўйин кўрсатдик»

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” – “Шўртан” баҳсидан сўнг Мурод Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди. Марғилонлик мутахассис ўйин ҳақида шундай деди:

— “Шўртан”га қарши жиддий тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлимда йигитларда ҳаяжон бўлди. Иккинчи таймда голли вазиятлар содир этдик. Рўзимбой Аҳмедов гол урди. Бироқ унинг голи инобатга олинмади. Голни албатта такрор кўриб чиқамиз. Мен йигитларга ўз жарима майдонимиз яқинида эҳтиёт бўлиб ўйнаш керак эканлигини, рақибга жарима тўпларини ишлаб бермасликни кўп айтиб ўтгандим. Афсуски, битта мана шу вазият кўп нарсани ҳал қилди.

Иккинчи бўлимда “Нефтчи” кўрсатган ўйин мени ҳам руҳлантирди. Ҳақиқий жанговор руҳият майдонда ҳукм сурди. Бугун майдоннинг ҳолати ҳам бизга халал берди. Ҳали кўрасиз, бу йигитлар сифатли майдонларда ўзини ижобий маънода бошқачароқ тутади. Мавсумга тайёргарлик кўрганимиз иккинчи ва учинчи турларда кўринади. Бу босқичга келиб, йигитлар ўзларининг энг яхши формасига кириб олади.

— “Нефтчи”нинг бугунги дарвозабони Евгений Черемисиндан кўпчилик норози бўлди...
— Ҳар бир мухлиснинг ўз фикри бор. Биз Евгенийни ўйинларидан қониқиш ҳосил қиляпмиз. Мен кўп айтганман, бу дарвозабонни клубга қабул қилаётганда унинг инсоний фазилатларини биринчи ўринга қўйганман. Бугун биринчи ўйин бўлгани учун Черемисин ҳам ҳамма қатори ҳаяжонланди. Бироқ кўплаб вазиятларда у ўз ишини яхши бажарди.

— Бахтиёр Ёқубов нима учун асосий таркибда майдонга чиқмади?
— Бахтиёрни жароҳати бор эди. Айни пайтда у тикланиш жараёнида бўлгани учун уни захирадан майдонга туширдим. У 90 дақиқага тайёр эмас эди.

— Мурод ака, Камрон Кападзе бугун асосий таркибда майдонга чиқди. Бироқ унинг ўйини қовушмади...
— Камрон ёш ўйинчи. Олимпия терма жамоасига кетган йигитларнинг ўрнини Кападзе билан тўлдирдик. Ҳозир унинг жойида ўйнайдиган бошқа вариант йўқ эди. Бугун нафақат Камронда, балки ёши катта ва тажрибли ўйинчиларда ҳам ҳаяжон бўлди.

Ҳожиакбар Жабборов, “Рухсор” ТРК (Фарғона)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:56, 14.03.2015.
Ўқилди: 4376 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [6641]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [2778]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2764]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2730]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2601]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1876]

Алонсо «Ливерпуль» раҳбариятига «Реал» футболчисини жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди [1751]

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Эвертон»ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди (Видеошарҳ) [1595]

Кэррик: «Биз нималарга қодир эканимизни кўрсатиб қўйдик» [1584]

«ПСЖ» Ямал учун 250 млн евро таклиф қилган эди — Лапорта тафсилотларни очиқлади [1573]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.