Родри ва «Реал» шахсий шартнома шартларини тўлиқ келишиб олишди.
«Реал» Родри трансфери бўйича сезиларли илгарилашга эришди. Маттео Моретто Radio Marca эфирида маълум қилишича, мадридликлар «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси билан шартнома шартларини тўлиқ келишиб олган. Бу «шаҳарликлар» билан олиб бориладиган музокараларда Мадрид клубига салмоқли устунлик бериши кутилмоқда.
Родри Мадридга ўтишни қатъий мақсад қилган ва Испания клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо билан аллақачон суҳбатлашишга улгурган.













