Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

"Пахтакор" рақиби "Ал Айн" ҳақида

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" Чемпионлар лигасининг 3-турида БАА чемпионати пешқадами "Ал Айн"ни қабул қилади. "Пахтакор"нинг бўлажак рақиби ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

"АЛ АЙН" ФУТБОЛ КЛУБИ

Лақаби: "Ал Ваҳда" ("Гуруҳ", "жамоа").
Ташкил этилган вақти: 1968 йил.
Стадиони: “Ҳазза Бин Заид” стадиони, 25500 томошабинга мўлжалланган.
Жамоа раҳбари: Муҳаммад Бин Зайд.
Бош мураббийи: Златко Далич (Босния ва Герцеговина).
Эришган ютуқлари: 11 бор БАА чемпиони (1977, 1981, 1984, 1993, 1998, 2000, 2001, 2003, 2004, 2012, 2013), 6 марта БАА Президенти Кубоги соҳиби (1999, 2001, 2005, 2006, 2009, 2014), Осиё Чемпионлар лигаси ғолиби (2003), Кўрфаз мамлакатлари клублари чемпионати ғолиби (2001), БАА ФФ Кубоги соҳиби (1989, 2005, 2006), БАА Суперкубоги соҳиби (1994, 2003, 2009), "Этисалат Эмирейтс" Кубоги соҳиби (2009).

Ал-Айн шаҳри жамоаси бюджети борасида бемалол Европанинг етакчи жамоалари билан ҳам рақобатлаша оладилар. "Ал Айн" таркибида қанотларда ва майдон марказида юқори тезлик ҳамда яхши техникага эга бўлган футболчилар ҳаракат қилишади.
Клуб раҳбарияти инфратузилмани яхшилашга катта эътибор қаратяпти. 9 ёшдан 21 ёшгача бўлган футболчилар учун академия ташкил этилган ва барча ёшдаги жамоалар БАА миллий чемпионатида иштирок этишади. Жамоа 3та стадионга эга. Улардан охирги қурилган “Ҳазза Бин Заид” жаҳон стандартларига мос равишда барпо этилган.
Ўтган мавсумда жамоа ярим финалда “Ал Ҳилол”дан енгилганди.
Бош мураббий Златко Далич фаолиятини асосан Хорватия клубларида ўтказиб, мураббийликда аста-секинлик билан ўсишга эришмоқда. Хорватия ва Албания жамоаларидан кейин уни араб мамлакатларига ишга таклиф қилишди. “Ал Ҳилол”да бош мураббийлик қилгач, унга “Ал Айн”дан таклиф тушди. Айни пайтда у жамоани БАА чемпионатида олтин медаллар сари дадил етаклаяпти. “Ал Жазира” билан фарқ 6 очкога етди ва “Айн” эътиборини Чемпионлар лигасига ҳам қаратиши мумкин.

Златко ДАЛИЧ

Туғилган санаси: 26.10.1966
Туғилган жойи: Ливно, Босния
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1983-1986 “Хайдук”, 1986-1987 “Динамо” Винковци, 1988-1991 “Велез Мостар”, 1992-1996 “Вартекс”, 1996-1998 “Хайдук”, 1998-2000 “Вартекс”.
Бошқарган жамоалари: 2005-2007 “Вартекс”, 2006-2011 Хорватия U-21 терма жамоаси (ёрдамчи), 2007-2008 “Риека”, 2008-2009 “Динамо” Тирана, 2009-2010 “Славен”, 2010-2012 “Ал Файсали”, 2012-2013 “Ал Ҳилол” (2-жамоа), 2013 “Ал Ҳилол”, 2014 йилдан “Ал Айн”да.
Эришган ютуқлари: Саудия шаҳзода Кубоги соҳиби-2013, БАА Президенти Кубоги соҳиби-2014.

“Ал Айн” таркиб ва ўйин савияси бўйича ҳозир минтақамизда энг кучли уч жамоадан биридир. БАА терма жамоасида асосий ишни бажараётган Умар ва Муҳаммад Абдулраҳмон каби маҳаллий юлдузлар, Мирослав Стох, Ли Мюн Жи, Асамоа Гьян ҳамда Жирес Экоко сингари легионерларга эга. Стох деярли ҳар ўйинда голли пас оширади, Гьян эса жамоа учун 104 учрашувда 113 тўп киритди. У жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилганди.

Дарвозабонлар

12. Волид Салим
17. Холид Иса
22. Маҳмуд Алмас
40. Муҳаммад Санда

Ҳимоячилар

5. Исмоил Аҳмад
15. Ҳолид Абдулраҳмон
19. Моҳаннад Салим
21. Фавзи Фаёз
23. Муҳаммад Аҳмад
37. Рашид Муҳайир
38. Саид Мусаббеҳ
44. Фарис Жума
49. Салим Жума
50. Муҳаммад Фаёз
77. Муҳаммад Фавзи

Ярим ҳимоячилар

8. Рашид Иса
9. Жирес Кембо Экоко (Франция)
10. Умар Абдулраҳмон
14. Сауд Мусаббеҳ
16. Муҳаммад Абдулраҳмон
18. Иброҳим Диаки
20. Ҳилол Саид
24. Аҳмад Барман
29. Ли Мюн Жу (Жанубий Корея)
43. Райан Яслам
99. Мирослав Стох (Словакия)

Ҳужумчилар

3. Асамоа Гьян (Гана)
11. Саид Хатири
13. Халифа Рашид

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 10:26, 15.03.2015.
Ўқилди: 3792 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.