“Реал” раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ҳеч қаерга қўйиб юбормоқчи эмас, деб хабар бермоқда Marca ахборотига асосланиб Championat.com сайти.
Маълумотларга кўра “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес ва директорлар кенгаши сўнгги вақтлар футбол ичида ва унинг атрофида танқидларга учраётган Португалия терма жамоаси сардорининг руҳий ҳолатидан хавотирдалар.
Аммо шунга қарамай “қаймоқранглилар” футболчининг ҳолати яхшиланишига умид билдиришган. Нима бўлган тақдирда ҳам сўнгги қарор суперюлдуз томонидан чиқарилади, айни вақт Роналду ва испан гранди ўртасидаги шартнома муддати 2018-йилда якунига етади.
Роналду бу йилги мавсумда Примера доирасидаги 24 ўйинда майдонга тушган(30 гол, 11 голли пас). Айни вақт чемпитонат тўпурарлар жадвалида Криштиану “Барселона” етакчиси Лионель Мессидан 2 та голга ортда қолмоқда, аргентиналик форвард ҳисобида 32 гол ва 14 голли пас мавжуд.