Кириш Регистрация

Вадим Абрамовнинг саломатлиги хавф остида эмас

Баҳо:
+ | -

Бугун тонгда "Локомотив” бош мураббийи Вадим Абрамов юракдаги оғриқдан шикоят қилиб, “Темирйўлчилар Марказий Шифохонасига” олиб келинди. Бирламчи тахминий ташхис микроинфаркт деб айтилган эди.

Айни дамда барча диагностик амаллар ўтказилгач, Абрамовда аритмия, яъни юрак урушининг тезлашиши, стресс ҳолати ва қаттиқ толиқиш дея ташхис қўйилмоқда.

Шифокорлар бош мураббийнинг 10 кун давомида муолажа олиши зарурлигини таъкидлашган. Шу сабабли Вадим Карленович 22 март куни Фарғонанинг “Нефтчи” клубига қарши ўйинда жамоасини бошқара олмайди. Унинг ўрнига ёрдамчилари Андрей Микляев ва Марат Мифтахутдиновлар “Локомотив” учун жавобгар ҳисобланиши айтилмоқда.

"Темирйўлчилар" клуби расмий сайтининг хабар беришича, Вадим Абрамов муолажа олиш учун 15-чи шаҳар шифохонаси, “Кардиология ва Неврология Маркази”га кўчирилди.

“Локомотив” клуби маъмурияти ва жамоа футболчилари бош мураббийга тезроқ тузалиб, сафга қайтишини тилаб қолишади.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 08:14, 21.03.2015.
Ўқилди: 3892 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3361]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3212]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3081]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2923]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2901]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2813]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2578]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1970]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1857]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик