Кириш Регистрация

"Бавария" Олисе билан шартномага муҳим банд киритмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Бавария" Майкл Олисега "Реал" ва Европанинг бошқа топ-клублари томонидан қизиқиш бўлаётгани фонида яхшиланган шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

24 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Бироқ "Бавария" ўзини эҳтимолий трансфердан ҳимоя қилиш мақсадида янги келишувга 150 миллиондан 250 миллион еврогача бўлган товон пули бандини киритмоқчи. Бу ҳақда журналист Кристиан Фальк хабар бермоқда.

Ўтган ёзда Олисе "Реал" ва "Ливерпуль" билан боғланган эди.

Франциялик футболчи 2024 йил ёзида "Кристал Пэлас"дан "Бавария"га 55 миллион еврога ўтган.

Ўтган мавсумда Олисе Бундеслигада 32 та учрашув ўтказиб, 15 та гол урди ва 31 та голли узатма берди.

"Шальке"га қарши учрашувдан кейин Венсан Компани Майкл Олисе нега асосий таркибга киритилмаганини ҳам тушунтирган эди.

Киритилди: 10:17, 06.09.2026.
Ўқилди: 2656 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик