Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Локомотив»: Футболчилар раҳбариятга сўз беришди, раҳбарият 1 ой муддат берди

Баҳо:
+1 | -

Кеча “Локомотив” клуби базасида раҳбарият, “Ўзбекистон Темирйўллари” компанияси мутассаддилари, футболчилар, жамоа маъмурлари ва мураббийлар ўртасида қўшма йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишнинг асосий мавзуси жамоадаги муаммоларни ўрганиш, яқинда Қатарда бўлиб ўтган ўйиндаги мағлубият сабабларини кўриб чиқиш, камчиликларни бартараф этишга бағишланди.

Раҳбарият ва мутасаддилар “Ас-Садд” жамоасига қарши ўйиндаги йирик мағлубият (2:6 ҳисобида) нафақат “Локомотив”, балки ўзбек футболи шаънига туширилган доғ эканини таъкидлаб, бу шармандаликка нима сабаб бўлгани билан қизиқишди.

Мураббийлардан Андрей Микляеев сўзга чиқиб, бу каби уятли ҳисоб ва пала-партиш ўйинни ҳеч қандай баҳона билан оқлаб бўлмаслигини айтиб, жамоага яна бир имконият беришни илтимос қилди. “Бир ой давомида, клубимизда тартиб ўрнатиб, ғалабалар билан ҳам мухлисларни, ҳам раҳбарият ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз, акс ҳолда бизга бу ерда ўрин йўқ”, - дейди мураббий.

Раҳбарият футболчиларга юзланар экан, “нима учун жамоада бунчалик бепарволик мавжуд, Ватан олдидаги бурч, юртга нисбатан ҳурмат, ғурур деган тушунчалар борми?”, дея мурожаат қилди. “Агар бўлса, нима сабабдан шу ғурур ва шаън учун курашиш суст?”, - деган саволга жамоа сардори Тимур Кападзе жавоб берди.

“Биз учун яратилган шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб, ёмон футбол кўрсатишимиз кечирилмас бир ишдир. Футболда мағлубиятлар бўлиб туради, бироқ ҳамма ҳам бундан ўзига тўғри хулоса чиқара олмайди. Йигитларда психологик босим бўлган бўлиши мумкин, бироқ барчамиз ғалабага шайланиб майдонга тушгандик. Сўз берамизки, бундан кейин бу каби шармандалик юз бермайди”, - дейди Кападзе.

Жамоа раҳбарияти ва мутассаддилари берилган баёнот ва айтилган сўзлардан келиб, чиқиб шуни хулоса қилишдики, футболчилар ва клубга вазиятни ўнглаш учун бир ой муддат берилади. Шу муддат ичида жамоа ичидаги аҳиллик, мураббийлар тактикасида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмаса, раҳбарият кескин чоралар кўриши айтилди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 20:55, 21.03.2015.
Ўқилди: 9600 марта.
Фикрлар: 41 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик