«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти «Барселона»га қарши ўйиндан (1:2) кейин матбуот анжуманида иштирок этди.
«Дастлабки 60 дақиқани биз яхши ўтказдик, қолган ярим соатни яхши ўтказа олмадик. Ўйин борасида ёмон кўринмадик, шундай руҳда давом этишимиз керак. Жамоанинг ўйини ўсди, аммо Примерада осон ўйин бўлмайди. "Барселона" энди устунликка эга, лекин биз таслим бўлмаймиз. Бугунги ўйиннинг биринчи бўлимида кўрсатган ўйинимиздан келиб чиқиб, кейинги ўйинларда ҳаракат қилишимиз керак.
Энди эътиборни Чемпионлар лигасига қаратамизми? Чемпионат ҳали якунланмади. Футболда ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Биз эътиборни фақат Чемпионлар лигасига қаратмаймиз.
Бугун кучли жамоа ютдими? Бирор нарса дейиш қийин. Дастлабки бир соатда яхшироқ ўйнадик, аммо сўнгги 30 дақиқадаги "Барселона"нинг қарши ҳужумлари биз учун даҳшатли бўлди.
Икки ажойиб жамов ўйнади, рақиб жамоа ютди. Сўнгги ярим соатда нима учун биз чарчаб қолдик? Бу ерда гап жисмоний ҳолатда эмас, футболчиларнинг руҳиятида.
Криштиану? У намунали ўйин кўрсатди. У юракдан ишлади, "Барселона" дарвозасига хавф солди. Йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қолди», – дейди Анчелотти.