«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике «Реал»га қарши ўйин (2:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Дунёнинг энг яхши икки жамоаси ижросида яхши ўйин бўлди. Ажойиб ғалаба. Жамоам ва мухлисларимиз учун хурсандман. Шогирдларимга тўпсиз ҳаракат қилиш осон бўлмади, аммо тўпни эгаллаганимизда ўзимизни яхши ҳис қилдик.
Мессининг ўртага ўтгани ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлдими? Лео исталган жойда ўйнай олади. У чизиқларни бир-бирига боғлашини истадим.
Стандарт вазиятлар устида ишлаш? Бу ерда кўпроқ футболчиларнинг хизматини эътироф этиш лозим. Месси аниқ узатма берди, Матьё бош билан гол урди. Суарес гол урган вазиятда эса барча ҳам бундай ҳаракат қила олмайди. Айнан шунинг учун ҳам биз уни харид қилганмиз.
Пике яна дунёнинг энг яхши ҳимоячисига айландими? У бунга ҳаракат қилмоқда. Ажойиб ўйинни ўтказди. Шундай руҳда ишлашда давом этиши керак», – дейди Энрике.