"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес "Реал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) фикрларини билдирди.
"Бу голим - "Барселона" сафидаги энг муҳим голим бўлди, айниқса рақибни назарда тутганда.
Кийиниш хонасида ҳамма хурсанд. Бу ўйинда ютишимиз кераклигини билар эдик.
Мен икки ҳимоячи орасида бўш ҳудуддан фойдаланишим ва тезкор ҳаракат қилишим керак эди, бахтимга бунинг уддасидан чиқдим.
Олдинда қиладиган ишларимиз кўп, чемпионат жуда оғир. Бўшашмаслик керак, ортимиздан "Реал"дек жамоанинг нафаси эшитилиб турибди", - дейди Суаерс.