Кириш Регистрация

Гарначо янги клуб танлади

Баҳо:
+ | -

"Челси"нинг аргентиналик вингери Алехандро Гарначо фаолиятини Италия А Сериясида давом эттирмоқчи.

Topskills Sports UK хабарига кўра, "Челси" 21 ёшли футболчидан ёзги трансферлар даврида қутулмоқчи. Таъкидланишича, Гарначога иккита асосий даъвогар бор - "Милан" ва "Интер." Ўйинчининг ўзи "нерадзуррилар" қароргоҳига ўтиш вариантини афзал кўради.

Жорий мавсумда Гарначо барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Футболчининг "Челси" билан шартномаси 2032 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари унинг нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 14:55, 21.02.2026.
Ўқилди: 773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.