Исроил терма жамоаси ярим ҳимоячиси ва сардори Манор Соломон УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Ирландияга қарши ўтган ва 0:3 ҳисобидаги йирик мағлубият билан якунланган учрашувдан сўнг фикр билдирди.
«Рақиблар ҳақида ҳеч нарса демоқчи эмасман. Агар ўйлаётган барча гапларимни айтсам, мени дисквалификация қилишади. Улар бизни ёмон кўради. Биз ҳам уларни яхши кўрмаймиз. Ирландияга қарши кейинги ўйинни кутяпмиз. У бутунлай бошқача футбол бўлади», — дея Соломоннинг сўзларини The Times of Israel келтирди.
Қайд этиш жоиз, учрашув бошланишидан олдин икки жамоа футболчилари бир-бирлари билан қўл бериб кўришишмади.
Ирландия ва Исроил ўртасидаги иккинчи учрашув 4 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.













