"Машъал" клубининг рамий сайти хабарига кўра, Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида футбол бўйича ўсмирлар ўртасида катта турнир бўлиб ўтмоқда.
2001-2002 йилда туғилган футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган мусобақада “Машъал”нинг икки ёш тоифасидаги жамоалари ҳам иштирок этмоқда.
2001 йилда туғилган мубораклик ўсмирларга Жонибек Эгамбердиев устозлик қилаётган бўлса, 2002 йилда туғилган футболчилар жамоасини Икрем Репатов мусобақага бошлаб борган.
Янгиердаги турнирда 9 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда гуруҳ босқичини ўтказди.
“А” гуруҳи:
1. “Машъал-2001”
2. “Чимкент-1”
3. Янгиер-1”
4. “Гулистон-ОЗК”
“B” гуруҳи:
1. “Янгиер-2”
2. “Чимкент-2”
3. “Машъал-2002”
4. “Актау”
5. “Гулистон”
“А” гуруҳида иштирок этаётган “Машъал-2001” жамоаси учта ўйин ўтказиб, учта ғалабага эришди ва гуруҳ ғолиби сифатида ярим финалга йўл олди.
“А” гуруҳи.
1-тур.
“Янгиер-1” – “Машъал-2001” 1:3
Голлар: Ҳакимбек Бобоқулов 38, 51 , Руслан Ҳожиев 41.
2-тур.
“Машъал-2001” – “Чимкент-1” 2:1
Голлар: Диёрбек Аҳадов 10, Руслан Ҳожиев 23.
3-тур.
“Гулистон-ОЗК” – “Машъал-2001” 0:1
Гол: Жонибек Ғоффоров 36.
“B” гуруҳида иштирок этаётган 2002 йилда туғилган ўсмирларимиз эса ўз гуруҳида иккита ғалаба , иккита мағлубият билан учинчи поғонада қолиб кетди. Дастлабки икки ўринни қўлга киритган жамоалар ярим финалга йўл олди.
“B” гуруҳи.
1-тур.
“Чимкент-2” – “Машъал-2002” 1:9
Голлар: Руслан ЙЎлмуҳаммедов 21,34,40, Жаҳонгир Абдужабборов 45,48,55,60,61, Жасур Исақулов 24.
2-тур.
“Машъал-2002” – “Гулистон” 3:0
Голлар: Жалолиддин Баҳодиров 11, Жаҳонгир Абдужабборов 38,65.
3-тур.
“Машъал-2002” – “Актау” 2:3
Голлар: Жасур Исақулов 35, Жаҳонгир Абдужабборов 50
4-тур.
“Машъал-2002” – “Янгиер-2” 2:3
Голлар: Жалолиддин Баҳодиров 13, Хуршид Эгамбердиев 15.
Бугун ушбу турнирнинг икки ярим финал баҳси бўлиб ўтади. Биринчи учрашувда “Машъал-2001” жамоаси Қозоғистоннинг “Актау” клуби ўсмирлари билан баҳслашади.
Ярим финал: 23.03.2015
1. “Машъал-2001” – “Актау”
2. “Янгиер-2” – “Чимкент-1”