Испания чемпионатининг сўнгги йилларида чемпионлик учун фақат иккита жамоа — “Реал” ва “Барселона” жамоалари кураш олиб боришмоқда. Ўтган мавсумда “Атлетико” бу курашга қўшилди ва сўнгги турда чемпонликни қўлга киритди.
Ушбу мавсумда эса чемпионлик масаласи яна икки суперклуб ўртасида ҳал бўладиган кўринади. Ҳозирда “Барселона” рақибидан 4 очко олдинда бормоқда.
Маълумот учун бир жиҳатга эътибор қаратишни лозим деб топдик. Чемпионат тугашига 10та тур ўйинлари бор. Мавсум сўнгида “Барса” ва “Мадрид” бир хил очко тўпласа чемпионлик қайси жамоага берилади? Биласизми?
Ла лига регламентига кўра, бундай ҳолатда аввало ўзаро ўйинлар инобатга олинади. Хабарингиз бор, “Реал” ўз уйида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, “Камп Ноу”да ўйинда 2:1 ҳисобида “Барселона”нинг қўли баланд келди. Демак, иккала жамоанинг очколари тенг бўлиб қолса, чемпионлик “Реал Мадрид”га берилади.