Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Япония - Ўзбекистон. Ким аслида ким?!

Баҳо:
+ | -

Япония миллий терма жамоаси ўртоқлик қандай ўйнаш кераклиги, ўртоқлик ўйинларига нисбатан қандай муносабатда бўлиш лозимлигини борасида Ўзбекистон миллий терма жамоасига мастер-класс ўтказиб берди. Фақат бундай мастер-классдан қандай хулоса чиқаради, буёғи терма жамоа мураббийлар штабига ҳавола.

Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири Японияга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасининг маркази жиддий йўқотишга учради. Одил Аҳмедов Жанубий Корея билан ўйиндан кейин Россияга жўнаб кетган бўлса, Сервер Жепаров ўйин арафасида шамоллаб қолиши оқибатида ўйинда иштирок эта олмади. Бунинг натижасида таянч зонамиз бўш бўлиб қолди ва ҳужум ташкил қилишда ҳам муаммоларга дуч келдик.

Япония эса "меҳмонновозлик" қилиб ўтирмади ва ўйин бошиданоқ катта босим ташкил қилиб, ўзбекистонликларни шошириб қўйди. Бунинг натижасида 7-дақиқага келиб ҳисоб очилди. Ҳимоячиларимиз навбатдаги хавфли вазиятни бартараф этгандек бўлишганди, аммо қайтган тўпни Тошихиро Аояма 30 метрдан дарвоза "тўққизлиги"га тўпни жойлаб қўйди. Тўп унинг оёғига яхши "ўтиргани"ни таъкидлаш жоиз.

Япония худди шундай ишни, яъни босимни иккинчи бўлим бошида ҳам юзага келтирди ва яна битта гол урди. Қанотдан етказилган узатма пайтида ҳимоячиларимиз Оказакини қўздан қочиришди.

Умумий ўйин бўйича олиб қарасак, терма жамоамиз ёмон ўйнамади (ҳар ҳолда йирик ҳисобдаги мағлубиятга мос эмасдек). Аммо терма жамоамизга тезкорлик ва вазиятлардан фойдаланишда совуққонлик етишмади. Сардор Рашидов Корея ва Японияга қарши ўйинларда ёмон ўйнамади, жамоанинг муҳим ўйинчисига айланиб бораётгани кўринмоқда. Аммо бугунги ўйинда "Бунёдкор" футболчиси томонидан берилган зарбаларнинг бирортаси дарвозага аниқ бормади. Боз устига, олис масофадан белгиланган жарима зарбасини у жарима майдончасига узатиш ўрнига жонли деворга йўллади. Натижада Япония қарши ҳужумга ўтди, ортда ҳеч ким қолмагани боис Акбар Тўраев майдон марказига чиқди. Шибасаки марказдан дарвозани ишғол қилди.

Ушбу голдан кейин жамоамиз футбол ўйнашни йиғиштириб қўйишди. Бурчак тўпи пайтида Ислом Тўхтахўжаев жамоамизнинг биринчи голини ургани ҳам футболчиларимизни ўйинга қайтармади. Натижада Усами ва Кавамата яна биттадан гол уриб, ҳисобни хунук ҳисобга келтириб қўйишди — 5:1.

Халқаро ўртоқлик ўйини
ЯПОНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 5:1 (1:0)
Голлар: Тошихиро Аояма (7), Оказаки (54), Шибасаки (79), Такаши Усами (83), Кавамата (90) — Ислом Тўхтахўжаев (81)
Ўзбекистон: Акбар Тўраев, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев (Акмал Шораҳмедов 74), Александр Мерзляков (Фаррух Сайфиев 60), Азиз Ҳайдаров, Лутфулла Тўраев (Шавкат Муллажонов 85), Санжар Турсунов (Сардор Мирзаев 60), Сардор Рашидов, Воҳид Шодиев (Зоҳир Қўзибоев 46), Баҳодир Насимов (Шаҳзод Нурматов 77)
Япония: Эйжи Кавашима, Ацуто Учида, Масато Моришиге, Ген Шожи, Готоку Сакаи, Тошихиро Аояма, Ясуюки Конно, Такаши Инуи, Кейсуке Хонда, Шинжи Кагава, Шинжи Оказаки.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:01, 31.03.2015.
Ўқилди: 15282 марта.
Фикрлар: 138 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.