Испания солиқ хизмати "Барселона" ярим ҳимоячиси Хавининг даромадлари билан қизиқиб қолган.
Тажрибали футболчи давлат ғазнасига турли реклама роликларидаги иштироки юзасидан 4 миллион евро атрофида солиқ тўламаганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақида soccer.ru хориж матбуотига таяниб хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Хавининг ёзда Каталонияни тарк этиб, Қатарнинг "Ал-Садд" клубига бориб қўшилиши таҳмин қилиняпти.













