Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Ўзбекистон U20 Янги Зеландияни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Фарғона шаҳридаги яқинда қуриб битказилан “Истиқлол” стадионида илк учрашув бўлиб ўтди.

Майда старт оладиган Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U20 терма жамоаси ушбу мундиал мезбонига қарши ушбу янги стадионнинг очилиш учрашувида майдонга тушди. Ўйин олдидан ўйингоҳ очилишига бағишланган концерт дастури ташкил қилинди.

“Истиқлол” ўриндиқлари мухлислар билан тўлди ва ҳамма ёшларимизни баралла қўллаб-қувватлаб турди. Футболчиларимиз ҳам мухлислар ишончини оқлаш мақсадида ўйин аввалиданоқ ташаббусни ўз томонларига оғдириб олиб, тезкор гол киритишга ҳаракат қилди. Бу мақсадга эришилди ҳам.

Учрашувнинг 12-дақиқасида жамоа сардори Жавоҳир Собиров жарима майдончаси ичидан йўлланган кучли зарбаси билан ҳисобни очди.

Гарчи кўплаб вазиятлар юзага келган бўлса-да, ҳар икки жамоа имкониятлардан фойдаланишни уддалай олмади ва танаффусга ушбу ҳисоб билан чиқиб кетди.

Иккинчи бўлим ҳам шиддат борасида биринчисидан асло қолишмади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари ҳимояда анча тартибли ўйин намойиш этди. Ҳужумларни якунлашда эса кўп ҳам омад кулавермади.  Ҳатто 88-дақиқада Янги Зеландия дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик жарима зарбаси ҳам голга айланмай қолди. Зарбани Ўринбоев йўллаган эди. Аммо рақибларимиз дарвозабони Оливер Саил унинг зарбасини бартараф эта олди. Натижада эса 12-дақиқада киритилган гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.

Ўртоқлик ўйини

ЎЗБЕКИСТОН U20 - ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ U20 - 1:0

Гол: Жавоҳир Соҳибов (12)

Ноаниқ пенальти: Забиҳилло Ўринбоев (88, дарвозабон)

Ўзбекистон U20: 12.Дилшод Ҳамроев, 4.Миржамол Қосимов (2.Рустам Ашурматов, 61), 5.Одил Ҳамробеков, 6.Акромжон Комилов, 8.Жавоҳир Соҳибов, 9.Элдор Шомуродов, 10.Отабек Шукуров, 17.Достон Ҳамдамов (16.Сардор Азимов, 76), 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Достон Турсунов, 23.Хуршид Ғиёсов (22.Жавоҳир Сидиқов, 86).

Янги Зеландия U20: 1.Оливер Саил, 2.Брок Мессенжер, 4.Жесси Эдж, 5.Адам Митчелл, 7.Эндрю Блэйк (18.Ноа Биллингслей, 77), 9.Жудд Бэйкер (10.Клайтон Льюис, 59), 13.Кори Браун (3.Деклан Уайн, 84), 14.Андре Де Йонг (19.Николас Дел 77), 15.Алекс Руфиер, 16.Те Вихонги (8.Мосес Дайер, 64), 17.Мэтью Ридентон. 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:57, 03.04.2015.
Ўқилди: 4677 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [3247]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3038]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2796]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2448]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2354]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2304]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2301]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2128]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [1995]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [1928]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.