Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

“Тулкилар”дан тортиб “қора мушуклар”гача ёҳуд АПЛ иштирокчиларининг лақаблари қандай? 1-қисм.

Баҳо:
+ | -
Ҳар бир жамоанинг ўзига яраша номлари ва лақаблари бўлади. Буни Европада урф-одатга айланган десак, асло янглишмаган бўламиз. Негаки, жамоа ишқибозлари ўз севимли жамоаларини турлича лақаблар билан аташга одатланиб қолишган. Шу сабабли ҳам буни ҳеч қандай ғайритабиий тарафини кўрмайсиз. Бироқ мухлислар томонидан танланадиган лақабларни номларини эшитиб, баъзида кулишдан ўзингизни ололмайсиз. Буни Англия Премьер-лигаси мисолида кўриш мумкин. Қуйида ушбу биринчиликга яна бир карра тўҳталамиз.    “Лестер Cити”    Бу клубнинг ашаддий ишқибозлари жамоасига “тулкилар” дея ном беришган. Негаки, “Лестер” илгари қуйи лигада ёки Премьер-лигада ўйин кўрсатган пайтларида иродали ёки айёрона ғалабаларни қўлга киритишга ўрганиб қолган. Қолаверса, футболчиларнинг симуляция қилишга олатланиб қолгани ҳам сабаб бўлган. Шунингдек, “тулкилар” номини келиб чиқишига клубнинг эмблемасида ҳам акс этирилган.    “Кристал Пэлас”    Алан Пардью бошчилигидаги ушбу жамоани лақаби ҳам бошқаларникидан асло қолишмайди. “Бургутлар” айнан шу жамоага аталган дейиш мумкин. Умуман олганда, Англияда бу лақабни бир қатор жамоаларга беришган. Хусусан қуйи лигада тўп сурадиган қатор жамоаларни ҳам айнан шу лақаб билан чақириш одат тусига кирган.    “Суонси Сити”    Уэльснинг Премьер-лигадаги ягона жамоаси мухлислари ўз клубини камтарона “оққушлар” дея чақиришади. Клубнинг асосий формаси оқ либосдан ташкил топган. Клуб эмблемасида оқ рангли қушлар акс эттирилган. Боиси, жамоа мухлислари қушларни яхшилик рамзи сифатида қарашади ва суюкли жамоасига айнан шу номни ҳадя қилишган.    “Саутгемптон”    Ёш футболчиларни етиштириб чиқаришда ҳар қандай грандга яхшигина тарбия берадиган “Саутгемптон” лақаби “авлиёлар” дейишади. Саутгемптон графлигида руҳонийлар ва аббатлик роса ривожланган. Балким шу ҳам клубнинг лақаби пайдо бўлишига туртки бўлган бўлса ажабмас.    “Вест Бромвич”    “Буғулар” айнан “Вест Бромвич” учун аталган лақабдир. Шимолий тарафда жойлашган ушбу жамоа ўрмонзорликлардан ташкил топади. Албатта, ўрмонларда “буғулар”ни истаганча топиш мумкин.    “Сандерленд”    Премьер-лига билан хайрлашиши мумкин бўлган “Сандерленд”ни мухлислар “қора мушуклар” деб аташади. Бунга сабаб жамоанинг қора ва йўл-йўл либосдан кенг тарзда фойдаланиши ҳам сабаб бўлган. Айтиш керакки, “Сандерленд” учун бу лақаб ярашмаган бўлса-да, мухлислар бунга ўрганиб қолишган.    “Ньюкасл”    Катта тарихга эга бўлган “Ньюкасл”ни мухлислар икки хил тарзда чақиришади. Бири “хаккалар” бўлса, иккинчиси “ғозлар”дир.    Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади

 

Манба: sports.uz
Киритилди: 20:26, 03.04.2015.
Ўқилди: 3786 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.