Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Робин Ван Перси "Астон Вилла"га қарши Англия Премьер-Лигаси 31-тур учрашувини ўтказиб юборади.
Футболчи 21 февраль куни "Суонси"га қарши учрашувда жарохат олгани туфайли майдонга тушмаётган эди. Жамоа бош мураббийи Луи Ван Гал ҳужумчи майдонга тушишга тайёр эмаслигини таъкидлади.













