Кириш Регистрация

“Рио-2016” ташкилий қўмитаси Бразилия аҳолисидан чипталар учун биринчи куннинг ўзида 750.000 буюртма олди

Баҳо:
+ | -
2016 йилнинг 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ўтказилади. Ўтган ҳафта охирларида ташкилий қўмита Бразилия аҳолисидан чипталар учун буюртмаларни қабул қила бошлади. Маълумотларга кўра, биринчи куннинг ўзида ташкилий қўмитага чипталар учун 750.000 буюртма тушган.    “Кун давомида умумий чипталарнинг 10 фоизи учун буюртма қабул қилдик. Бразилияликлар Олимпиада ўйинларининг чипталарини олиш учун айни дам энг қулай фурсат эканлигини яхши биладилар”, - дейди ташкилий қўмитанинг чипталар сотуви бўйича директори Донован Феррети.    Табиийки энг кўп буюртма 5 август куни афсонавий “Маракана” стадионида ўтадиган ўйинларнинг очилиш маросимига қабул қилинган. Бундан ташқари волейбол ва футбол бўйича эркаклар ўртасида ўтказиладиган финал учрашувларига ҳам кўплаб буюртмалар берилган.    Биринчи апрелдан бошлаб Бразилия аҳолиси чипталарни харид қилиш учун буюртма беришни бошладилар. Чипталарни икки маротаба ўтказиладилар махсус лоторея ўйинларидан сўнг ҳарид қилиш мумкин бўлади. Ушбу лоторея ўйининг дастлабки ғолиблари шу йилнинг июнь ойида ташкилий қўмита томонидан эълон қилинади. Унда бахти кулган мухлислар чипталарни сотиб олиш хуқуқига эга бўладилар. Биринчи босқичда омади чопмаган мухлислар эса август ойида ўтказиладиган лоторея ўйинининг иккинчи босқичида иштирок этадилар.    Умуман мазкур Олимпиада ўйинлари учун 7.500.000 чипта сотувга чиқарилади. Уларнинг баҳоси 40 реалдан 1200 реалгачани ташкил қилади. Очилиш маросими учун чиқарилган энг қиммат чиптанинг баҳоси 4600 реални ташкил қилади.    2016 йилнинг июнь ойига қадар сотилмай қолинган чипталар спорт мажмуалари кассалари ва ташкилий қўмитанинг махсус офисларида сотилади. Бу чипталарни фуқоролиги ва яшаш манзилидан қатъий назар барча ҳарид қилиши мумкин.
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:15, 06.04.2015.
Ўқилди: 3567 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [4980]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4058]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3326]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3283]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3193]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [2889]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [2830]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2567]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2541]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2292]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.