Ўзбекистонлик футболчиларга жуда яхши таниш бўлган япониялик ҳакам Тошимицу Йошида ҳақида кўпчилик эшитган бўлса керак. Ҳа, ЖЧ-2006 саралаш, плей-офф босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Баҳрайн учрашувини бошқарган ҳакам.
Ушбу ўйиннинг биринчи бўлимида Йошида Ўзбекистон терма жамоасига пенальти тепиш имконини берган, аммо майдон ичкарисига футболчи югуриб киргани учун пенальтини қайтадан тепишга имконини бермай техник хатога йўл қўйганини учун ушбу учрашув қайтадан ўтказилган эди.
Худди шундай вазият, бир неча кун олдин ўсмир қизлар ўртасидаги Европа Чемпионати саралаш баҳсларидан бирида содир бўлди. Англия ҳамда Норвегия ўсмир қизлари ўртасидаги учрашувнинг иккинчи бўлимига ҳакам қўшиб берган дақиқалари, аниқроғи 96-дақиқада учрашув бош ҳаками германиялик Мария Куртес Норвегия ўсмирлари дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу вақтда Норвегия ўсмир қизлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонаётган эдилар. Англия ўсмирлар терма жамоаси аъзоси пенальтини голга айлантиради, аммо учрашув ҳаками пенальти тепилиши олдидан жарима майдонига англиялик футболчи қизлардан бири югуриб чиққани учун уни инобатга олмайди ва пенальтини қайтадан тепишга рухсат бериш ўрнига, Норвегия ўсмирлари фойдасига эркин зарба бериш икмонини беради.
Учрашув шу тариқа якунланди. УЕФА эса учрашувдаги вазиятни кўриб чиқиб ҳакам қарорини техник хато деб топди ва ўйин 96-дақиқадан бошлаб, айнан пенальти тепилаётган вазиятдан қайтадан давом эттириладиган бўлди.