Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

"Локомотив": "Ас-Садд" билан ўйин ортда қолди, "Бунёдкор"га тайёргарлик бошланди

Баҳо:
+ | -

Тошкент, 9 апрель - Кеча "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг 4-турида "Ал Садд"га қарши майдонга тушиб, йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қўлга киритилган ғалабадан сўнг "темирйўлчилар" тўрт очко билан учинчи ўринга кўтарилиб олишди. Энди жамоамиз 21 апрель куни "Ал Ҳилол" билан куч синашади.

Унгача эса олий лигада тур ўйинлари бўлиб ўтади. Хусусан олдинда бизни "Бунёдкор"га қарши кечадиган баҳс кутиб турибди. Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" беллашуви 13 апрелда (душанба) бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти - 16:00. Бир кун олдин ўтказиладиган ёшлар лигаси баҳси ТТЙМИ стадионида ташкил этилади. Ўринбосарлар учрашуви соат 15:00да старт олади, деб хабар беради клуб расмий сайти.

"Локомотив" ўринбосарлари аллақачон бўлажак ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишган. Асосий таркиб эса эртага йиғилади ва яна машғулотларга киришади. Тошкент дербиси номини олган "Локомотив" - "Бунёдкор" баҳсини ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда Жаҳонгир Саидов билан Абдулҳамид Расулов ёрдам беришади.

 

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 23:37, 09.04.2015.
Ўқилди: 4163 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик