Кириш Регистрация

18 ёшли Ҳасанов ва Содиқов миллий терма жамоага чақирув олди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва Португалиянинг “Брага” клуби футболчилари Садриддин Ҳасанов ва Сайфиддин Содиқов илк бор миллий терма жамоа йиғинига жалб этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ёш футболчилар сентябрь-октябрь ойларидаги FIFA кунлари доирасида бош мураббий Фабио Каннаваро қўл остида Эрон ва Жанубий Кореяга қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларига тайёргарлик кўради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан 24 сентябрь куни Фарғона шаҳрида, Жанубий Кореяга қарши эса 6 октябрь куни сафарда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ушбу учрашувлар 2027 йилги Осиё Кубогига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Маълумот учун, ҳар икки ўзбекистонлик футболчи ёзги трансферлар ойнасида ижара асосида Португалиянинг “Брага” клубига қўшилганди.

Уларнинг ижара шартномасида тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган бўлиб, бу сумма Садриддин Ҳасанов учун 250 минг евро (тахминан 3,41 млрд сўм), Сайфиддин Содиқов учун эса 300 минг еврони (тахминан 4,1 млрд сўм) ташкил этади.

Агар Португалия клуби ушбу бандни фаоллаштириб, ўйинчиларни тўлиқ сотиб олса, улар билан 5 йиллик шартнома имзоланади. Бундай ҳолатда “Бунёдкор” ва “Одил Аҳмедов ФА” жамоалари ўз тарбияланувчиларининг келажакдаги ҳар қандай трансферларидан маълум миқдордаги фоиз улушига эга бўлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:47, 08.09.2026.
Ўқилди: 2751 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик