Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Расман: "Палмейрас" тарбияланувчиси Аугусто "Нефтчи"га ўтди

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи" таркибини бразилиялик марказий ҳимоячи Микел Аугусто Модесто Рафаэл дос Сантос билан кучайтирди. 23 ёшли футболчи янги мавсумдан Фарғона клуби шарафини ҳимоя қилади.

Микел Аугусто 2003 йил 20 май куни Бразилиянинг Аваре шаҳрида туғилган. Бўйи 190 сантиметр бўлган ҳимоячи асосан марказий мудофаа чизиғида ҳаракат қилади.

Футболчи Бразилиянинг машҳур клубларидан бири "Палмейрас" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У клубнинг ёшлар тизимидан асосий жамоагача бўлган босқичларни босиб ўтган ва Бразилия А Сериясида ҳам майдонга тушган.

Микел халқаро миқёсда ҳам тажриба тўплаган. У Бразилия ёшлар терма жамоаси сафида Ўзбекистон U-20 терма жамоасига қарши ҳам ўйнаган.

Шунингдек, ҳимоячи 2023 йил Бразилия U-23 терма жамоаси билан Панамерика ўйинларида иштирок этиб, мусобақа ғолибига айланган. Турнир давомида у 4 та учрашувда майдонга тушган.

Микелнинг фаолиятида "Палмейрас" билан Либертадорес кубоги, Бразилия А Серияси, Бразилия кубоги, Recopa Sudamericana ва Паулиста чемпионати каби турнирлардаги муваффақиятлар ҳам қайд этилган.

Шу тариқа, Осиё Чемпионлар Лигаси Элит мусобақаси олдидан "Нефтчи" ҳимоя чизиғига яна бир легионерни қўшиб олди.

Киритилди: 18:14, 08.09.2026.
Ўқилди: 2561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик