Якшанба куни "Юнайтед" ва "Сити" ўртасида бўлиб ўтадиган Манчестер дербисида бир қатор юлдузлар иштирок этмаслиги мумкин.
21 феврал куни "Суонси" билан ўйинда тўпиғини шикастлаб олган "МЮ" ҳужумчиси Робин ван Перси умумий гуруғ машғулотларига қўшилган бўлса-да, эртанги ўйинда майдонга тушолмайди.
"Ван Перси сафга қайтди, аммо дербида майдонга тушишга тайёр эмас", – деди "қизил иблислар" устози Луи ван Гал.
"Сити" сафида эса ҳужумчилар Стеван Йоветич ва Вилфрид Бони, шунингдек, ҳимоячи Дедрик Бойата ҳам кўриниш бермайди. Жамоа сардори Венсан Компанининг иштироки эса сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақида eurosport.ru хабар берди.