Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

"Навбаҳор" "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон чемпионати 4-тур ўйинлари доирасида "Навбаҳор" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалар ўзаро куч синашишди. Жорий мавсумни ҳар икки томон муваффақиятсиз бошлагани боис беллашув қизғин ўтиши олдиндан тахмин қилинганди.

Биринчи бўлим тўла "лочинлар" устунлигида ўтди. Илк 45 дақиқа ичида вакилларимиздан Рижко, Мамазулунов ҳамда Бақоевда ҳисобни очиш учун қулай имкониятлар юзага келганди. Бироқ барча вазиятларда омад футболчиларимиздан юз ўзиргди. 29 дақиқада "Сўғдиёна" ҳужумчиси Анвар Ражабовнинг йўллаган зарбасини Хўжаев махорат кўрсатиб, бартараф этганини таъкидлаш лозим. 41 дақиқага келиб Саматов гол муаллифи бўлишга жуда яқин келганди. Алишер жарима майдони ташқарисидан Михаил Спиридонов дарвозасини нишонга олди. Бироқ, тўп дарвоза устунига тегди ва жиззахликлар посбони гол бўлишига йўл қўймади. Шундай қилиб, биринчи таймда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди.

Беллашувнинг иккинчи ярмида ҳам деярли биринчи бўлимдаги сценарий кузатилди. Бироқ Бахтиёр Ашурматов томонидан амалга оширилган ўзгаришлар ўз самарасини берди. 64 дақиқаг келиб захирадан майдонга тушган Отабек Валижонов Бақоев томонидан етказилган тўпни Михаил Спиридонов қўриқлаган дарвозага жойлаб қўйди. Вазиятни ўнглаш мақсадида жиззахликлар бор кучлари билан олдинга ўтишди. Леикн, ҳимоя чизиғимиз ишончли ва бехато ҳаракат қилиб рақибга имкон беришмади. Устига устак "Сўғдиёна" ўйинчиси Музаффар Музаффаров 80 дақиқада майдондан четлатилиб, жамоасини қийин вазиятда қолдирди.

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 1:0 (0:0). 11 апрель. Наманган. "Марказий" ўйингоҳ. 9018 томошабин.
Ҳакамлар: Б. Намозов, Т. Галеев, А. Умаров, А. Раҳимов.
Назоратчи - Р. Айтеков.

"Навбаҳор": 46. Хуршид Хўжаев, 2. Алишер Саматов, 6. Суннатилла Мамадалиев (9. Илҳом Бойдедаев, 46), 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 20. Улуғбек Бақоев (10. Алишер Маҳмудов, 87), 25. Мўйдин Мамазулунов ( 11. Отабек Валижонов, 56), 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 50. Юрий Рижко, 89. Бобур Акбаров.

"Сўғдиёна": 31. Михаил Спиридонов, 3. Илҳом Комилов, 4. Элёр Орифов, 5. Акбар Саттаев, 6. Собир Ҳамидов, 7. Санжар Рашидов (8. Сухроб Қобилов, 83), 9. Анвар Ражабов, 13. Элёр Жаҳонов (10. Жасур Ҳакимов, 70), 17. Музаффар Музаффаров, 20. Вусол Магеррамов, 22. Сайдулло Раҳматов (28. Санжар Рихсибоев, 75).
Гол: О. Валижонов (64).
Огоҳлантиришлар: У. Бақоев (73) - М. Музаффаров (66), И. Комилов (68), А. Ражабов (90+4).
Четлаштиш: М. Музаффаров (80 - иккинчи огоҳлантириш).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:15, 11.04.2015.
Ўқилди: 3294 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.