Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Даврон Файзиев: "Ашурматов ва Бақоев икки киши бўлиб мени мағлуб этишди"

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Биринчи бўлиб "Сўғдиёна" бош мураббийи Даврон Файзиев саволларга жавоб берди.

Даврон Файзиев (“Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи): - Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин. Авваламбор “Навбаҳор” жамоасини чемпионатдаги биринчи ғалаба билан табриклайман. Ҳар доимгидек худди “Навбаҳор” жамоасига керак бўлгани каби бизга ҳам меҳмонда очко олиш муҳим эди. Лекин, мақсадимизга эриша олмадик. Бу футбол, яъни ҳаёт давом этади. Мағлубиятни ҳам тан олиш керак. Бугун майдонда уч дўстнинг ўзаро баҳси кечди дейиш мумкин. Барчага маълумки, Бахтиёр Ашурматов ва Улуғбек Бақоевлар билан дўстмиз. Улар майдонга икки киши бўлишгани боис ғалабани тантана қилишди. Бир сўз билан айтганда майдонда жанговор футбол бўлди. Биз бугун мазмунли тарзда ҳаракат қилиб, мухлисларни хурсанд қилдик.

Ўйинни голга қадар давом этишини билардик. Агарда биринчи бўлимдаги имкониятдан фойдаланганимизда балки ғалабани қўлга киритган бўлармидик. Умуман олганда учрашув қизиқарли ва мухлисларга ёқадиган бўлди деган бўлардим. “Навбаҳор” жамоаси ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли уч очкони қўлга киритди дейиш мумкин. Айнан маҳаллий мухлисларнинг далдаси ҳимояда хато қилишимизга олиб келди деб ўйлайман. Қолаверса, қўллаб-қувватлаш футболчиларимизни ҳаёжонланишига сабабчи бўлди. Шу сабабли, футболчиларимизга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Эндиликда, ишлашда ва хатоларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:56, 11.04.2015.
Ўқилди: 3885 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9825]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5676]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3977]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3007]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2424]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1765]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1679]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1498]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик