"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Реал"га қарши Европа чемпионлар лигаси чорак финали ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жамоалардаги футболчиларнинг ўйин сифатида фарқ қилганидек, жамоаларда ҳам фарқ бор. Бу ўйин ўтган йилги финал ўйинига ўхшаган бўлмайди. Боиси, ҳар иккала жамоа сафида ўша ўйиндан кейин кўп футболчилар тарк этишди. "Реал"нинг кўп позицияларида нисбатан иқтидорли ижрочилар тўп суришмоқда. Мен ўтган ўйинларга қараб ўтирмайман. Сабаби, янги ўйин бутунлай бошқача бўлади. Ўйин ритми ва босими ўта таранг бўлади.
Жамоа номидан мухлисларимиздан бутун ўйин давомида биз билан бирга бўлишларини сўраган бўлардим. Европада кучли саккизликка кирганимиз учун мухлисларимиз биз билан фахрланишади. Вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, эртанги ўйинда футболчиларимиз юқори эътибор билан ўйнашлари лозим", - дейди Симеоне.