Кириш Регистрация

"Қалдирғочлар" ўз инларида "Лочинлар"ни мағлуб этдилар

Баҳо:
+ | -

Олий лига 5-тури доирасида "Бунёдкор" - "Навбаҳор" ниҳоясига етди. "Қалдирғоч"лар ўз уйларида кечган ўйинда "лочинлар" устида 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоада ҳам имкониятлар бўлган эсада, дарвозаларга тўп киритилмади.

Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида "қалдирғочлар"нинг ҳужумини Достонбек Ҳамдамов ва Анвар Ғофуровлар охирига етказиб қўйишди. Юқоридан келган тўпни Ҳамдамов жарима майдончаси олдида Анвар Ғофуровга етказди, Анвар кучли ва аниқ зарба билан ҳисобни очди.

70-дақиқада биринчи гол ассистенти Достонбек Ҳамдамов ҳисобни 2:0 га етказди. У Сардор Рашидовнинг етказиб берган тўпни жарима майдони ичида қабул қилиб, ҳимоячини алдамчи ҳаракат билан чалғитди ва дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.

Асосий вақт тугашига икки дақиқа қолганда Санъат Шихов узоқ масофадан кучли зарба билан Бугалони доҳда қолдириб, чиройли гол муаллифига айланди. Аммо бу гол ҳисобни қисқартиришга етди холос.


Олий лига, 5-тур

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" 2:1 (0:0)

Голлар: Анвар Ғофуров (56), Достонбек Ҳамдамов (70) - Санъат Шихов (88)

Огоҳлантиришлар: Роббим Ҳасанов 21, Достонбек Ҳамдамов 25. Улуғбек Бақоев 39, Обид Жўрабоев 83, Бобиржон Акбаров 90+1
“Бунёдкор”: 1.Павел Бугало, 4.Хайрулла Каримов (С), 6.Анвар Ғофуров, 7.Шакер Зуаги, 11.Мирзохид Ғофуров (21.Сардор Рашидов 54), 13.Иван Милошевич, 14.ВохидШодиев (40.Темур Аюпов 77), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Самир Бекрич (15.Обид Жўрабоев 67), 27.Сардор Собирхўжаев, 48.Акрамжон Комилов.
“Навбаҳор”: 46. Хуршид Хўжаев, 2. Алишер Саматов, 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев, 11. Отабек Валижонов (22. Шаҳбоз Эркинов 64), 20. Улуғбек Бақоев(25.Мўйдин Мамазулумов 77), 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов (91.Сергей Георгиев 71), 50. Юрий Рижко, 89. Бобир Акбаров.

Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Қўлдошев (Бухоро), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
УзПФЛ вакили: А. Мўминов (Тошкент)
17 апрель. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 1812 томошабин

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:36, 17.04.2015.
Ўқилди: 4689 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11908]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3503]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3193]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3169]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2638]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2467]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2362]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2212]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2012]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1874]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.