Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

«Локомотив» чемпион бўлишни истайди

Баҳо:
+ | -
Тошкент, 22 апрель - Футболда ўзи шунақа, одам ўйиндан ўйинга яшайди. Буни кўпроқ футболда ишлаб кўрган ёки бўлмаса ишлаётган киши тушунади. Футболда Сиз беш ойдан кейин шу ишни қиламан, уч йилдан сўнг шунга эришаман деб аниқ режа қила олмайсиз. Чунки бу ўйин ва ўйиндан кейин нима бўлишини ҳеч ким билмайди.   Кеча "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг 5-турини ўтказди. Ўз майдонимизда Саудия Арабистонининг энг кучли клубини қабул қилиб 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Албатта, бу мағлубият учун мухлислардан узр сўраймиз. Кечаги мағлубиятдан сўнг "темирйўлчилар" ОЧЛ билан хайрлашишди. Энди жамоа "Фулад" билан шунчаки гуруҳда охирги ўринни олмаслик учун ўйнайди. Айтиш мумкинки, "Фулад"га қарши ўйин пресстиж учун кечадиган баҳс бўлади.   Кеча мағлуб бўлдик ва ОЧЛни тарк этдик, лекин ҳаёт шу билан тўхтаб қолмайди. Биз ҳар қандай танқидга тайёрмиз, чунки йил бошидаги мақсадлар умуман бошқача эди. Гуруҳдан чиқа олмагандан кейин мухлисларнинг танқид қилишга ҳақлари бор. Аммо "Локомотив" битта ўйиндан сўнг "синиб" қоладиган жамоа эмас. Фақат тан олайлик, "Ал Ҳилол" бугунги кунда Осиёнинг энг кучли учта жамоасидан бири ҳисобланади. Улар шу даражага етиш учун қанча йилларни йўқотишди. "Локомотив" эса энди йўлнинг бошида турибди ва насиб қилса бизда ҳам ғалаба ва ютуқлар кўп бўлади.   "Локомотив" ўзбек футболида ҳали шонли тарихга эга клуб эмас. Жамоа энди-энди ўзини тиклаб юқорига қараб интилмоқда. Бу ерда ишлаётган барчанинг мақсади битта: "Локомотив"нинг шаънини кўтариш, ўзбек футболида яна бир кучли жамоани шакллантириш. Халқаро майдонларда ўзбек футболи обрўсини муносиб ҳимоя қила оладиган жамоани юзага келтириш. Фақат бунинг учун вақт, меҳнат ва сабр керак бўлади. Футболда ҳаммаси бирданига амалга ошиб қолмайди, барчаси мустаҳкам пойдевор эвазига тикланиб боради.   "Локомотив" ОЧЛни тарк этгани билан ҳали ўз мақсадидан қайтгани йўқ. Жамоамиз Ўзбекистон чемпиони бўлиш ҳамда мамлакат Кубогини қўлга киритиш учун курашишда давом этади. Айниқса, биз учун олий лигада биринчи бўлиш жудаям зарур ҳисобланади. Чунки "Локомотив" ўз тарихида ҳали бундай ютуққа эришган эмас. Футболда ҳаммаси қадам-бақадам. Мана, ўтган йил Кубокда ғалаба қозонгандик, бу йил Суперкубокни қўлга киритдик. Насиб бўлса йил охирида ЧЕМПИОН ҳам бўламиз. Шунингдек, Ўзбекистон Кубогини ҳам ёддан чиқармаслик керак. Айтиб ўтганимиздек, бунинг учун фақат ва фақат меҳнат қилиш лозим. Футболда бундан бошқа йўл йўқ. Фақат сабр ва меҳнатгина инсонни ўз мақсади сари олға бошлайди. "Локомотив" - ўз номи билан поезднинг энг олди бўлиши керак. Жамоамиз шундай бўлиб қолишга ҳаракат қилади ва футболчиларимиз кейинги баҳсларда чиройли ўйин кўрсатган ҳолда ғалаба қозонишга ваъда беришади.
Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 08:01, 22.04.2015.
Ўқилди: 4490 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик