ПСЖ бош мураббийи Лоран Блан “Барселона”га қарши ўтказилган ўйиндан кейин журналистларга интервью берди.
“Мен “Барселона”га қарши ўйинда кўп гол ура олмаслигимизни билардим. Ҳозир бу икки жамоанинг савиясида фарқ бор. “Челси” билан ўйинларда иштиёқ эвазига натижа кўрсатган эдик. Лекин бу сафар истакнинг ўзи етарли бўлмади. Жамоамиз шакллана бошлаганига у қадар кўп вақт бўлмади, мухлисларимиз яна маълум вақт сабр қилишлари керак”, дейди Лоран Блан.
“Бизда ҳам ўйинни ҳал қила оладиган ўйинчилар бор. Лекин бундай ўйинчилар “Барселона”да кўпроқ. Биз ўз услубимизни шакллантиришда давом этамиз. “Барселона” ўзининг биринчи катта муваффақиятини қанча вақт кутганини эслаб кўринг. Улар жамоа ташкил топганига 100 йил бўлганида, 1992 йили Европада чемпионлар кубогига эга бўлишганди. Биз ҳам сабрли бўлишимиз керак”, дейди ўз интервьюсида франциялик мутахассис.