Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Футбол юлдузларининг кумирлари ким бўлган?

Баҳо:
+ | -

Футболга қизиқувчи ҳар бир инсоннинг ўз «кумири» бўлади. Жаҳон тан олган футбол юлдузлари ҳам болаликларида қайсидир футбол афсонасининг ҳақиқий ишқибози бўлишган. Қуйидаги мақола орқали афсонавий футболчиларнинг, машҳур футбол юлдузларидан ташкил топган мухлислари ҳақида ўқишингиз мумкин бўлади.

Мишел Платини
1983, 1984, 1985 йилларда кетма-кет 3 марта «Олтин тўп» соҳиби бўлган Франциялик Мишел Платининг ўйинлари, айни пайтда «Бавария»га мураббийлик қилаётган Хосеп Гвардиоланинг ақлини ўғирлаган. Франциялик Давид Трезег ҳам ватандошининг ҳақиқий фанати бўлган. Ўзбекистон терма жамоасига мураббийлик қилаётган Миржалол Қосимов ҳам Мишелнинг мухлиси эканлигини айтиб ўтган эди. Шунингдек УЕФАнинг ҳозирги президентини Украиналик Андрей Шевченко ва италиялик Алессандро дел Перолар ҳам ўз «кумири» деб билган.

Марко Ван Бастен
1988, 1989 ва 1992 йилларда «Олтин тўп» соҳиби бўлган голландиялик Ван Бастеннинг ишқибозлари ҳам миллионлаб топилади. Италиялик «офсайдда туғилган» лақабли Филиппо Инзаги ва голландиялик Ван Нистелроой, шунингдек болгариялик Димитар Бербатовлар айнан «учар голланд»нинг ҳақиқий мухлислари бўлишган.

Роналдо
Бразилиялик «сўйлоқ» 2 та «Олтин тўп» соҳиби Роналдонинг ашаддий фанатлари қаторига Уругвай терма жамоаси ва «Барселона» клуби ҳужумчиси Луис Суарес, собиқ «Арсенал»чи россиялик Андрей Аршавин, бразилиялик Алешандре Пато, Вагнер Лав ва Робиноларни киритишимиз мумкин.

Ромарио
Жаҳон чемпионати-1994 қаҳрамони бўлган, фаолияти мобайнида 1000 тадан ортиқ гол урган Ромарионинг ўйинлари кимларни мафтун этмаган дейсиз. Улар орасида украиналик Андрей Шевченко, бразилиялик Вагнер Лав, аргентиналик «қуёнча» Хавер Савиола, голландиялик Рафаэл ван Дер Ваартлар ана шулар жумласидандир.

Бошқа футболчиларнинг мухлислари
Зиданни ўз кумири сифатида биладиган энг машҳур футболчилар икки немис Бастиан Швайштайгер ва Месут Ўзилдир. Самалётда учишдан қўрқадиган голландиялик Деннис Бергкампга унинг ҳамюрти Робин Ван Перси, Еврокубоклар тўпурари «Реал» афсонаси Раулга Икер Касиляс ва Уэсли Снейдер, Собиқ Иттифоқлик посбон Ринат Дасаэвга эронлик Али Даи чин юракдан мухлислик қилишган.

Фурқат Юсупов, Аср футболи газетаси

Манба: www.Furkat.uz
Киритилди: 19:15, 22.04.2015.
Ўқилди: 5196 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик