"Машъал" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Вадим Шодиматов матбуот анжуманида қатнашди (жамоа бош мураббийи Рустам Абдуллаев кайфияти йўқлиги боис матбуот анжуманида иштирок этмади).
— "Машъал"ни ишончли ғалаба билан табриклайман. Яхши жамоа, натижа ўйинга яраша бўлди", - дейди Вадим Шодиматов.
- Нима учун Андрей Бакланов майдонга тушмади?
- Бугун ўзини кўрсатиши керак бўлган дарвозабонни майдонга туширгандик. Афсуски бундай бўлмади.
- "Олмалиқ"қа қарши ўйиндан кейин мағлубият бўлса ҳам Рустам Абдуллаев ўйиндан қониққанини маълум қилганди. Бугунги баҳсда жамоанинг ўйинидан неча фоиз қониқдингиз?
- Қандай фоизлар? Нималар деяпсиз, натижа салбий бўлди. Жуда ёмон ўйин.
- Бугунги ўйинда жамоа олдига қандай вазифа қўйилганди?
- Ҳар бир жамоа ғалабага эришишни истайди. Биз ҳам ғалаба учун ўйнагандик.
- Нима учун Нодир Қўзибоев илк дақиқалардан майдонга тушмади?
- Бу тактика билан боғлиқ. Режамизга кўра у майдонга тушиб ўйинни кучайтириши керак эди.
Чемпионлар Лигаси-2026/27: плей-офф босқичидаги барча жуфтликлар аниқланди [8215]
Мэсси фаолиятини якунлади [5402]
«Барселона» юлдуз ҳимоячи билан боғланди [3092]
Флик трансферлар сабаб «Барселона»нинг олти нафар ўйинчисини умумий гуруҳдан четлатди [2799]
"Барселона" футболчилари Ферран Торресдан норози бўлишмоқда [2596]
"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси Моуриньони ҳайратда қолдирди [2434]
Моуриньо Гвардиоланинг «Барселона»сини қандай қилиб «йўқ қилганини» эслади [2208]
Элит ОЧЛда умумий босқичига чиққан барча жамоалар маълум бўлди [2021]
Фликка фақат Альварес керак [2005]
"Барселона"нинг Родри бўйича янги таклифи "Манчестер Сити"ни қониқтирмади [1763]













