Кириш Регистрация
05/04 00:00 Райо Вальекано 0-4 Эспаньол
05/04 16:30 Эвертон 1-1 Арсенал
05/04 17:00 Олимпик MobiUz - ФарДУ
05/04 17:00 Жирона 0-1 Алавес
05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм
05/04 18:00 Монца 1-3 Комо
05/04 19:00 Ипсвич 1-2 Вулверхэмптон
05/04 19:00 Вест Хэм 2-2 Борнмут
05/04 19:00 Кристал Пэлас 2-1 Брайтон
05/04 19:15 Реал Мадрид 1-2 Валенсия
05/04 19:30 Нефтчи 3-2 Навбаҳор
05/04 20:00 Тожикистон 2-1 Уммон
05/04 20:15 Шўртан 1-4 Насаф
05/04 21:00 Парма 2-2 Интер
05/04 21:30 Астон Вилла 2-1 Ноттингем Форест
05/04 21:30 Мальорка 1-2 Сельта
05/04 22:15 Эрон - КХДР
05/04 23:45 Милан 2-2 Фиорентина
06/04 00:00 Барселона 1-1 Бетис
06/04 15:30 Лечче - Венеция
06/04 17:00 Лас-Пальмас - Реал Сосьедад
06/04 17:45 Андижон - Машъал
06/04 18:00 Эмполи - Кальяри
06/04 18:00 Торино - Верона
06/04 18:00 Сўғдиёна - Пахтакор
06/04 18:00 Тоттенхэм - Саутгемптон
06/04 18:00 Брентфорд - Челси
06/04 18:00 Фулхэм - Ливерпуль
06/04 19:15 Севилья - Атлетико
06/04 20:00 Хитой - Ўзбекистон
06/04 20:15 ОКМК - Динамо
06/04 20:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
06/04 21:00 Аталанта - Лацио
06/04 21:30 Вальядолид - Хетафе
06/04 22:15 Саудия Арабистони - Таиланд
06/04 23:45 Рома - Ювентус
07/04 00:00 Вильярреал - Атлетик Бильбао
07/04 20:00 Вьетнам - Япония
07/04 20:00 Индонезия - Яман
07/04 22:15 Афғонистон - Жанубий Корея
07/04 22:15 БАА - Австралия
07/04 23:45 Болонья - Наполи
08/04 00:00 Лестер - Ньюкасл
08/04 00:00 Леганес - Осасуна

Даврон Файзиев: «Нимага ҳакамларимизни ҳеч ким жазоламайди?»

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” – “Сўғдиёна” ўйинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб жиззахликлар устози Даврон Файзиев иштирок этди. Мураббий журналистлар билан саломлашгач, ўйин ҳақида гапирди.

— “Нефтчи” жамоасини ҳақиқий ғалабаси билан табриклайман. Ўйин қизиқарли ўтди. Бироқ биз натижа кўрсата олмадик. Аслида Фарғона жамоасини бизга қарши жиддий тайёргарлик кўраётганидан хабардор эдим. Эрталаб интернет саҳифаларида “Нефтчи” – “Сўғдиёна” ўйинига матбуотда бўлаётган муносабатни ўқиб чиқдим. Албатта бу мен учун қизиқ эди. “Сўғдиёна” сўнгги йилларда “Нефтчи”га ноқулай рақиб сифатида Фарғона клубидан очко тортиб олаётганини билар эдим. Фикримча, бу мағлубиятдан сўнг ҳаёт тўхтаб қолмаса керак. Сўнгги пайтларда биз ҳақимизда кўп гапирилмоқда ва жамоада ушбу ҳолат жумбоқ бўлиб қоляпти.

— “Сўғдиёна” ўтган йили лигани тарк этаётганда жуда қиттиқ курашган эди. Бироқ бу йил жамоанинг шижоати жуда паст...
— Тўғри фикр. Ортда қолган ҳамма ўйинларда йигитларга шижоат ҳақида гапиряпман. Лекин бир нарсани ҳисобга олинг. Ўша ўтган йили сиз айтган шижоатли “Сўғдиёна”дан бугун икки киши ўйнади. Жамоа тарқаб кетди. Бу йил янги жамоа туздик. Шижаот ҳақидаги саволингизга яна қандай жавоб бериш мумкин? “Сўғдиёна” тезроқ ўз мухлислари кўз ўнгига қайтиши керак. Мана бугун “Нефтчи” мухлислари қандай ажойиб тарзда клубни қўллади! “Сўғдиёна”га ҳам шунақа мухлиснинг кўмаги керак.

— Нега бугун “Сўғдиёна” кам зарба берди?
— 4 гол қўйиб юбориб, 30 та зарба беришни нима кераги бор? Бугун ҳимоявий ўйин қилишни мақсад қилгандик. Бироқ бу самара бермади. Ундан ташқари ҳимоя марказида ҳам жиддий йўқотишлар бор эди.

— “Истиқлол” стадиони сизга ёқдими ?
— Бир кун олдин стадионни кўриш учун келгандим. Жуда ҳам ажойиб. Қандайдир мақтовлар шарт эмас. Фақат ҳавас қилиш мумкин.

— Сўнгги киритилган супергол ҳақида қандай фикрдасиз?
— Гол ҳақиқат ҳам чиройли бўлди. Ҳозир бошқа нарса ҳақида гапирмоқчиман ва сизлардан сўрайман. Бахтиёр Ёқубовнинг бугунги қўпол ҳаракатига нима дейиш мумкин? Ҳозир мана куляпсизлар. Лекин ўша вазиятда Бахтиёрга қизил бериш лозим эди. Бундай ҳолатларга қандай чидаш мумкин? Нимага ҳакамларимизни ҳеч ким жазоламайди? Мен ҳакамлар ҳақида бугунгача ортиқча гапирмаганман. Лекин бугун ўтиб кетди. Шу ҳолат мени асабийлаштирди. Тўғри “Сўғдиёна”нинг ишлари ёмон. Бу билан ўзимни оқламоқчи эмасман. Бироқ бундай ҳакамлар билан боғлиқ вазиятлар қачонгача давом этади? Агар ҳақиқат бор бўлганда, ўша ҳолатда Бахтиёр Ёқубовга қизил бериш керак эди.

Ҳожиакбар Жабборов.
“Рухсор” радиоси.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:38, 25.04.2015.
Ўқилди: 6181 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz