Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Хави, Жерард ва “Металлург”ни нима бирлаштиради ёҳуд ҳафтанинг 7 юбилейи

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Шанба ва якшанба кунлари Европада кучли бешлик чемпионатлари ва ўзимизда Олий лиганинг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди ва ана шу ўйинларда бир қатор юбилейлар нишонланди. Furkat.uz сайти ҳафтанинг 7 юбилейи билан сизни таништириб ўтади.

1) Анчелоттидан 2 та юбилей
Италиялик мутахассис Карло Анчелотти қўл остида мадриднинг “Реал” жамоаси “Сельта”га қарши ўйинда иккита юбилейни қайд этишди. Тони Кроос томонидан урилган илк гол Анчелотти мураббийлигидаги жамоанинг чемпионатдаги 200-голи бўлди. Хамес томонидан ўйиндаги 3-гол эса Анчелотти мураббийлигидаги “Реал”нинг умумий 300-голига айланди. Мадридликлар тўртта гол уриб, уч очко олишди ва иккита юбилейни нишонлашди.

2) Исконинг 100-ўйини
“Реал” “Сельта” билан ўйинда иккита эмас, балки учта юбилейни нишонлаган экан. Жамоанинг “23” рақамли ўйинчиси Иско шу куни “Галактикос” либосида 100-марта майдонга тушди. Иско “Реал”даги дебютини 2013-йилнинг 18-августида “Бетис”га қарши ўйинда нишонлаган эди. 23 ёшли ярим ҳимоячи Ла Лигада (62 ўйин – 11 гол), Испания кубогида (13 ўйин – 1 гол), Еврокубокларда (21 ўйин – 3 гол), бошқа турнирларда (4 ўйин – 1 гол) каби натижаларни қайд этган. Иско майдонга тушган ўйинларнинг 77 тасида “Реал”нинг қўли баланд келган.

3) Жерарднинг 500-ўйини
Англия Премьер лигасининг 34-турида “Вест Бромвич” – “Ливерпуль” баҳсида “қизиллар” ярим ҳимоячиси Стивен Жерард Премьер лигадаги юбилей 500-учрашувини ўтказди. Жерард ана шу ўйинларда рақиблар дарвозасига 117 та гол киритган. Умумий ҳисобда Стив “Ливерпуль”да ўтказган ўйинлари сони 706 тага етди.

4) Хавининг 500-ўйини
“Эспаньол” – “Барселона” ўйинида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Хави Испания чемпионатидаги 500-учрашувида майдонга тушди. Хави ана шу ўйинларда 57 та гол киритиб, 96 та голли узатмани амалга оширган.Хави 1998-йилдан буён Каталонияликлар билан 7 марта ла Лига чемпионлигига сазовор бўлган.

5) “Бавария”нинг 25-чемпионлиги
Мюнхеннинг “Бавария” клуби Германия Бундеслигаси якунланишига 4 тур қолганида муддатидан олдин мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. “Голливуд ФК” қаторасига учинчи маротаба чампион бўлди. Бу клубнинг ўз тарихидаги 25-чемпионлик эди.

6) Гвардиоланинг 5-чемпионлиги
Хосеп Гвардиола мураббийлик қилаётган 6 мавсуми давомида 5-маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Хосеп 2009, 2010, 2011-йилларда “Барса”, 2014 ва 2015 йилларда “Бавария” билан чемпионликни нишонлади. Гвардиола фақатгина 2012 йилги мавсумда Моуриньо бошчилигидаги “Реал”га чемпионлик пойгасида имкониятни бой берган.

7) “Металлург”да ҳам 500 ўйин
Хави ва Жерард ўз миллий чемпионатларида 500-учрашувларини ўтказишган бўлса, Ўзбекистон чемпионатида “Металлург” клуби ҳам ўзининг 500-ўйинини ўтказди. “Металлург” Олий лиганинг 6-турида “Бунёдкор” билан рақиб бўлди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бекободликлар Олий лигада ана шу 500 ўйиннинг 158 тасида ғалаба нашидасини суриб, 237 тасида мағлубият аламини чекишган ва қолган 104 та беллашувда рақиблари билан муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 610:823. Ҳақиқий ўртамиёна жамоаларга хос натижа!

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 18:50, 28.04.2015.
Ўқилди: 2724 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.