Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Тартиб-Интизом қўмитаси қарорлари

Баҳо:
+ | -

Тартиб-Интизом қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, қуйидагиларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.


Ўзбекистон Кубоги

"Машъал-2" клубига қарши кечган Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал баҳсида рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун майдондан четлатилган "Андижон" ярим ҳимоячиси Фарҳодбек Бекмуродов 2 ўйинга дисквалификация қилинди.

"Сўғдиёна"га қарши Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал ўйини якунлангач, учрашув ҳакамига тўпни отиб юборгани ва ҳакамни ҳақорат қилгани учун "Уз-Донг-Жу" ярим ҳимоячиси Шахбоз Жумабоев 2 ўйинга четлатилди.

"Шердор"га қарши Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал баҳсида майдондан четлатилган "Машъал" ҳужумчисиШохруҳ Достонов икки ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

Ёшлар Биринчилиги

"Қизилқум"га қарши 4-тур учрашувида майдондан четлатилган "Пахтакор" ҳимоячиси Мурод Холмуҳамедовтехник зонада захира ҳакамини ҳақорат қилгани учун 2 ўйинга дисквалификация қилинди.

"Динамо"га қарши 5-тур учрашувида майдондан четлатилган "Локомотив" ярим ҳимоячиси Сардорбек Аҳмадалиев рақиб футболчисини ҳақорат қилгани учун 2 учрашувга дисквалификация қилинди.

"Навбаҳор"га қарши кечган 6-тур учрашувида агрессив ҳатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган Динамо ярим ҳимоячиси Тимур Шарипов 2 ўйинга четлатилди.

Ўзбекистон Биринчилиги

"Ёзёвон-Лочинлари"га қарши 4-тур учрашувида ўз жамоадошини ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган "Хотира-79" ярим ҳимоячиси Исломжон Абдуқодиров 2 ўйинга дисквалификация қилинди.

"Бунёдкор-2"га қарши 3-тур учрашувида майдондан четлатилган "Пахтакор-2" ярим ҳимоячиси С. Давлатжонов 3та ўйинга дисквалификаци қилинди.

"Оқтепа" клубига қарши 4-тур учрашувида жиддий қоида бузгани учун майдондан четлатилган "Бунёдкор-2" ҳимоячиси Шаҳзод Абдураҳимов 2 ўйинга четлатилди.

"Ғиждувон" клубига қарши 4-тур учрашувида бош ҳакамни ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган "Шердор" клуби бошлиғи М. Исматов жаримага тортилди. Шундай ҳолат такрорланган ҳолатда жиддий чоралар кўрилади.

"Ғиждувон"га қарши 5-тур учрашувида ҳакамни ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган "Зомин" вице-президенти И. Собиров жаримага тортилди. Шундай ҳолат такрорланган ҳолатда жиддий чоралар кўрилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:11, 02.05.2015.
Ўқилди: 3076 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик