Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

“Реал”- “Валенсия” ўйини ҳақида

Баҳо:
+ | -

Кеча тунда “Сантяго Бернабеу” стадионида “Реал” “Валенсия”ни меҳмон қилди ва чемпионлик учун курашдан деярли чиқиб кетди. Анчелотти шогирдлари ўз майдонларида “Валенсия”га қарши қаторасига тўртинчи маротаба дуранг ўйнашди. Ушбу ўйинда “галактикос”га ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Бироқ жамоа буни эплай олмади.

Ўйиндаги вазиятларга алоҳида тўхталиб ўтсак.

“Валенсия” мақсади жиддий эканлигини дастлабки дақиқадаёқ исботлади. Алкасернинг 18 метрлардан йўллаган зарбасини Касильяс бартараф этди. Бу Икернинг ўйиндаги ягона қаҳрамонлиги бўлди.

Шу куни дарвоза тўсини ва устуни “Валенсия”нинг жонига оро кирди. Дастлаб Бейл жарима зарбасидан устунни, сўнгра Роналду бурчакдан узатилган тўпдан сўнг тўсинни аниқ нишонга олди.

Футболда ёзилмаган қоида бор. Сен урмасанг, сенга уришади. “Валенсия” ҳам шу куни ёзилмаган қоидага амал қилиб ҳисобни очди. Касильяс тўпни майдон марказига етказиб берди, “иккинчи қават”даги курашни Бейл бой берди. Натижада меҳмонлар ҳужумга ўтишди, қанотдан Гая узатган тўпни Алкасар дарвозага жойлаб қўйди. Пепе вазиятни бартараф эта олмади, Касильяс эса даври анча ўтиб қолди деган инсонларнинг гапларини исботлаб берди. Ҳа масофа яқин эди, бироқ тўпни қайтарса бўларди. Касиляснинг олдингидай юқори савияда эмаслигини Анчелотти ҳам ҳис қилаётган бўлса ажаб эмас. Бироқ иккинчи посбон Навасни Икердан устун қўймаган бўлардим. Кейлор мухлислари хафа бўлишмасину, ундан Диэго Лопес ҳам анча кучли. Навас майдонга тушган ўйинларда жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолган вазиятлар деярли кам бўлди. Ўйинга қайтамиз.

Крооснинг жароҳат олиб майдонни тарк этиши, “Реал” учун навбатдаги муаммо бўлди. Унинг ўрнига майдонга тушган Иляраменди эса “галактикос” савиясидаги ўйинчи эмас. Мадридликлар сафида Иляра, Хедира ва Лукас каби ярим ҳимоячилар бор. Бироқ уларнинг учаласи ҳам клубнинг талабларига тўлиқ жавоб бера олишмайди. Анчелотти сўнгги ўйинларда кўпроқ Илаярага ишонч билдирмоқда. Бироқ у бу ишончларни тўла оқлай олмаяпти.

Иккинчи гол урилган вазиятда энг сўнгги ҳимоячи вазифасини Роналду бажариб берди. Рамос тўпга улгурмади, Пепе ва Арбелоа эса бошқа ўйинчиларни ёпиш билан овора бўлиб қолишди. Каска эса бундай зарбаларни бартараф этадиган аҳволда эмас эди. “Сантяго Бернабеу” унга нисбатан хуштакбозлик қилиши ҳам бежиз эмас. Шунга қарамай футболчилар дарвозабонни қўллаб-қувватлаётганликлари таҳцинга лойиқ.

Ўзи Анчелотти асосий таркибни танлашда ҳам хатога йўл қўйди. Қанотларда Арбелоа ва Коэнтраоларнинг майдонга тушишлари ўзини деярли оқламади. Ҳа, “Юве” билан ўйинда Марсело ва Карваҳал жуда кўп хатога йўл қўйишди. Бироқ уларни “Валенсия” билан ўйинда захирада қолдириш керак эмас эди. Икки йил олдинги Коэнтраудан асар ҳам қолмабди. Арбелоа эса на ҳужумга ўтишни қойиллатди, на ҳимояни.

Биринчи бўлимда “Валенсия” икки гол урган бўлса ҳам, асосий қаҳрамон ҳужумчилар эмас дарвозабон Диэго Алвес бўлди. У Бейлнинг суперзарбасини бартараф этди, тайм охирида эса, Роналду томонидан ижро этилган 11 метрлик жарима зарбасини ҳам қайтарди. “Реал”га пенальтидан уриладиган гол жуда зарур эди. Аммо Криш Ла Лигада кетма-кет иккинчи бора пенальтини кўкка совурди. Агар ана шу зарба гол бўлганидами?

Бейл ва Роналдунинг зарбалари орасида Чичарито дарвоза тўсинини нишонга олишга муваффақ бўлди. Умуман олганда мексикалик ҳужумчига шу куни “куч” етишмади. Тўпни узатиб беришда ҳам, зарба беришди ҳам. У бундай нозик ўйини билан “Реал”нинг асосий таркибида узоқ вақт тўп суриши қийин бўлади. Бензема қайтганидан кейин, Хавер яна захирага “мих”ланишига кўпчилик шубҳа қилмаса керак.

Хуллас биринчи бўлим “Валенсия” учун омадли келди. 2 та гол, қайтарилган пенальти ва жамоа жонига оро кирган 3 та тўсин ва устунлар. Бундан ортиқ омадни орзу қилиш мумкинми?

Иккинчи таймда “Реал” янада ҳужумкорликни оширди. Жамоа қанча тез гол ура олса, шунча яхши эди. Ниҳоят 55 дақиқада “бетон” Алвес дарвозаси ишғол қилинди. Бурчакдан узатилган тўпни Пепе дарвозага жойлаб қўйди. Бу гол Мадридликларга умид учқинларини тақдим этди.

Шундан сўнг “Валенсия”да ҳам бир нечта имкониятлар бўлди. Бироқ “кўршапалаклар”га аниқлик етишмади. Балки зарбалар аниқ бўлганида Касиляс яна ҳеч нима қила олмаган бўларди.

Роналду шу куни 3 марта жарима зарбасини амалга оширди. Бирида Алвес тўпни қайтарди, яна бири ноаниқ чиқди ва учинчиси “жонли девор”га тегиб майдонни тарк этди. Балки Криштиану жарима зарбаларини тепишда бошқа футболчиларга ҳам имконият бериб кўриши керакдир. Тўғри ўйин давомида Бейл бир марта бу ишни қилди. Қолганларида Криш маъсулиятни ўз бўйнига олди. “Қироллик клуби” сафида шунингдек Хамес ёки Рамос ҳам жарима тўпларини қойилмақом тарзда ижро эта олишади.

73 дақиқада катта саҳнага Рамос чиқиши мумкин эди, бироқ Алвес бунга йўл қўймади ва саҳнанинг тўрини ўзиники қилди. “Валенсия” кипери “Реал”даги амплуадошига ўзига хос мастер-класс кўрсатиб берди десак Касильяснинг энг ашаддий мухлислари ҳам биздан хафа бўлмасалар керак.

Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида Иско бир нарсани тушиниб етди. Алвесга оддий тарзда гол уриш осон эмас, фақат кучли ва мукаммал зарба керак. 23 ёшли ярим ҳимоячи эса буни эплай олди ва мувозанатни тиклади. Диэго бу зарбани баратарф этиши деярли имконсиз эди.

Учрашув охирида Алвес яна бир бор ўзини кўрсатиб, қийин вазиятда жамоаси жонига оро кирди ва меҳмонларга бир очкони тақдим этди. Дарвоқеа ҳакам ҳақида. У ўйинни бузиб қўймади. Футболчилар бир неча бор тортишиб кетишди, қўполликлар ҳам кўп бўлди. Бироқ у ўйиннинг ҳамиятини тушинди ва вазиятларга тўғри баҳо бера олди. Агар шу куни бошқа бирор қаттиққўл ҳакам ўйинни бошқарганида, жамоалар майдонни тўлиқ якунлай олмаган бўлишармиди.

Хуллас “Реал” муҳим ўйинда очко йўқотди ва чемпионликдан деярли маҳрум бўлди. Энди Анчелотти шогирдлари бор диққа эътиборларини Чемпионлар лигасига қаратишади. “Ювентус” билан ўйин Анчелоттининг тақдирини ҳал қилиши мумкин. “Валенсия” билан ўйиндагидай ўйин намойиш этадиган бўлса, “Реал” финалга чиқиши қийин.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 12:53, 10.05.2015.
Ўқилди: 10471 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.